Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:19

"Аватар", "ҳарип" ёки "қуруқ" эмасмиз


"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилганларнинг бири маҳаллийчилик муаммоси ҳақида гапирган бўлса, яна бири Ўзбекистонга қайтишга юраги бетламаётганини айтади.


“Маҳаллийчилик муаммосига зиёлилар эътибор қаратсин!”

Тошкентдан қўнғироқ қилган Саид ака Қурултойнинг сўнгги сонида кўтарилган (“Тошкентликлар “аватарлар” ишғолидан қўрқмоқда”) маҳаллийчилик мавзусига ўз муносабатини билдиради.

- “70-80 йилларда тошкентликлар фақат уч-тўртта талабалар бўларди. Кўпинча вилоятликлар бўларди талабалар” деб гапирди. Ҳозир ҳам вилоятдaн келган талабалар Тoшкентда кам эмас. Тошкентлик талабалар кўпайиб кетди дегани нотўғри фикр бўлса керак. Ҳозир ҳаттоки тўртинчи курс талабалари ëтоқхоналарга сиғмаяптиямда. Уларга квартира қидиринглар деб гапиришаяпти.

Тошкентликларнинг вилоятликларни "аватар" дебми ëки "ҳарип" деб гапиришига эътибор қилишди, лекин минг афсуски вилоятдан келганларнинг аксарияти тошкентликларни “қуруқлар” деб ëмон кўришади. Бу қанақадир зеҳниятимизда борми, тарбиямизда бор нарса бўлса керакда. Кечаги эшиттиришда айтишди ҳамма вилоятларни ривожлантириш керак, Қашқадарëда бир соҳани ривожлантирса, Хоразмда бошқа соҳани ривожлантириш керак дейишди. Тўғри бу билан Тошкентга келадиган вилоятликларнинг оқимини камайтириш мумкин, лекин маҳаллийчиликни камайтириб бўлмайди. Қанақадир иллатми нимадир бўлиб қолдида. Тарбиямизда нимадир бор демоқчиманда. Зиëлиларни қанақадир ишга солиш керакмикан. Тузатмаса, аҳвол оғир, дейишдику. Ҳақиқатан ҳам тузатмаса, оқибати яхшиликка олиб келмайди. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг ҳам роли бўлиши керакмикан ëки ўзимизни бошқачароқ тарбиялашимиз керакмикан. Тошкентга мана пропискани ëпиб қўйишди. Бунга кўпроқ тошкентликларни айбдор деб ўйлашади ва тошкентликларни ëмон кўришади. Аслини олганда юқори органда ўтирган вилоятликлар жуда кўп. Бу борада зиëлилар кўпроқ ўйлаши керак эканми дейманда, дейди тошкентлик Саид ака.


“Тошкентга бошқа қайтмайман”

Асли тошкентлик 60 ёшли Адҳам ака эса беш йилдан буён Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаяпти ва Тошкентга қайтиш нияти йўқ. Адҳам ака Ўзбекистонда яшаш имконсизлиги боис, Россияда қолиш ниятида эканлигини айтади.

- Ҳозир мен Питерда яшаяпман. Тошкентликман. Мен беш йилдан бери шу ерда яшаяпман. Боргим ҳам келмаяпти Ўзбекистонга. Нима бўлди бу Ўзбекистонга, Тошкентга? Тошкентда мен нонга зор бўлиб юрардим.

Озодлик: Ҳозир ҳаммаси яхшими?

- Ҳозир яхши. Қарзга олиб, кейин ойликни олгандан кейин нонга тўлардим пул. Мен ҳозир Питерда Луга деган қишлоқда яшаяпман. Ойлик нормалний беради. Биттасининг уйида ишини қилиб берсангиз, 5000 пул беради. Икки-уч соатда 5000 ишлайман. Менга бир ойга етади шу.

Озодлик: Демак, Ўзбекистонга қайтиш ниятингиз йўқ.

- Йўқ, Ўзбекистонга бормайман. Нима қиламан? Мана бу ерда ҳар кун уйда ноним бор. Ҳамма нарса бор. Фақат яшашга доимий уйим йўқку, бировнинг уйида квартира олиб яшаяпман.

Озодлик: Демак, сизга шу ҳаëт маъқул.

- Ҳа. Телевизорим бор. Бутун каналларни кўрсатади. Кеча Обидни эшитдим радиодан. Обид Асомовга ҳам нон қолмабдику уже. Тем более мен 60 яшарли одам бўлсам. Қаерда ишлайман? Мени ҳеч қаерга ишга олмади.

Озодлик: Адҳам ака, юртни соғинмайсизми ҳеч?

- Йўқ, йўқ, йўқ. У ерда яшашга пул ҳам йўқ, ҳеч нарса йўқ. У ерда фақат милиция билан военний яшаяпти. Бошқа ҳеч ким яшай олмайди. Фақат президент, унинг қизлари яшайди. Бошқа ҳеч ким яшай олмайди у ерда, дейди ҳозир Санкт-Петербургда яшаëтган Адҳам ака.


“Болаларимни жуда соғиндим”

Андижоннинг Асака шаҳридан бўлган 32 ёшли Равшанбек ҳам Россиянинг Омск шаҳрига ишлашга бориб, паспортини йўқотиб қўйгани оқибатида беш йилдан буён уйига қайта олмаётганини айтиб, ўз яқинларига Озодлик орқали салом йўллайди.

- Фарзандларим, ота-онам, Омскда юриб қадрдонларни соғиниб, улар ҳам Ўзбекистонда шу станцияни ишлатиб сизларга телефон қилиб шу Ўзбекистонда, Қирғизистонда юрган ўзбекларга меҳр-оқибат нима бўлишни тилаб қоламан.

Озодлик: Уйдагиларни қачондан бери кўрмадингиз?

- Беш йил бўлди.

Озодлик: Болалардан нечта?

- Иккита.

Озодлик: Кенжаси неча ëшда?

- 9 ëшда.

Озодлик: Демак, кенжасини 4 ëшлигида кўргансиз?

- Ҳа.

Озодлик: Беш йилдан бери кўрмадингиз. Болаларни соғиндингизми?

- Болаларимни соғиндим. Энди фарзандларимга соғинчли салом. Телефонда гаплашиб турибман. Барибир мусофир юртда юрибмиз тирикчилик деб қурилишда ишлаб, бошқа қилиб. Оч қолганимиз йўқ, совуқда қолганимиз йўқ Худога шукур. Ўзбекистон она ватанни соғиниб, шу телефон қилиб ўзбекистонликларга, авваламбор Қирғизистонда яшаëтган ўзбекларга, Ўшдаги, Ўзгандаги қариндошларга ҳаммаларига салом айтиб қолаяпман, дейди Россиянинг Омск шаҳрида ишлаëтган Андижоннинг Асака шаҳридан бўлган 32 ёшли Равшанбек.


“Журналистларни байрами билан табриклайман”

Жиззахлик Одилжон Хонимқулов 27 июн-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Озодлик мухбирларини табриклади.

- Халқаро журналистлар куни, касб байраминглар билан табриклайман деб телефон қилган эдимда Меҳрибон опа.

Озодлик: Раҳмат.

- Авваламбор Озодлик радиоси таҳририяти ходимларини, кейин Ўзбекистонда хизмат қилаëтган журналистларнинг барчасини касб байрами билан табриклаймиз. Журналистлар ўқитувчиларга тенгланадида энди. Нимага десангиз, битта врач битта инсоннинг ҳаëтини бузиб қўйса, ўқитувчи ëки журналист битта маълумотни нотўғри бериб қўйса, бутун жамият эгри томонга кетиб қолиши мумкинда. Журналистники ҳам, ўқитувчиники ҳам шунақа бўлади. Қисқа қилиб айтганда келгуси ишларга ривож тилаб қоламан. Бугун актрисамиз Ойбарчин Бакированинг туғилган кунлари. Менга берилган имкониятдан фойдаланиб шу кишини ҳам туғилган кунлари билан табриклаб қоламан, дейди жиззахлик суҳбатдошимиз Одилжон Хонимқулов.


**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG