Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:08

Ўзбекистонда инсон умри қадрсиз экан


Очлик ҳолдан тойдирган журналист Малоҳат Эшонқулова.
Очлик ҳолдан тойдирган журналист Малоҳат Эшонқулова.

Икки журналистнинг очлик акциясини кузатаëтган ўзбекистонликларнинг кўпи шундай хулосага келганларини айтмоқда.


Қарғишга қолган ер?

Риштон туманидан қўғироқ қилган Қаюмжон ака ўзи яшаб турган ҳудудларда ернинг захлaб бораётгани¸ бунинг оқибатида экинлари қуриб, уйлари нураб бораётган аҳолига давлатдан ёрдам йўқлиги ҳақида гапирди.

- Қуруқ ер йўқ эди. Бизнинг ерларни оқ ер дерди. Мана шу ерларга қаердандир дарз кетиб, одамларнинг уйлари деворларнинг ярмигача зах бўлиб тўкилиб кетади. Бу йил ремонт қилган бўлсак, кейинги йилга яна ремонт қилиш керак. Ўсиб турган дарахтлар ҳам қуриб қолади. Айниқса¸ қаттиқ данакли мевалар – гилос, шафтоли, ўрикка ўхшаганлар умуман қуриб кетди ҳозир. Ҳозирга келиб анорлар, анжирларга ҳам пуч етди. Ҳозир ярим метр эмас, кетмонда бир олсангиз, лой чиқади. Илгари 10 метр кавласангиз, сал қора тупроқ чиқарди¸ холос. Бу давлатимиз ëрдам бериш ҳақида умуман ўйламаяпти. Илгариям бу тўғрида бир неча марта гапирганмиз. Лекин имкони бўлмади.

Озодлик: Атрофингларда пахта экиладими?

- Ҳа, биз яшаб турган районларда экилади, лекин бизнинг атрофимизда экилмайди-да. Экилмай қўйган ҳозир. Хўжаликларга уй қилиб берилган.

Озодлик: Сизларда экиладиган қишлоқ хўжалик экинларига қанақа таъсири бўлаяпти бунинг? Ҳеч бўлмаса шунга чора кўрмаяптими ҳукумат?

- Йўқ, бунга чора кўрмаяпти. Одамлар хўжалигига зўрға бир марталик макка экиб олади. Макка ҳам зарарли бўлиб, узун бўлиб ўсмаган, калта-калта маккалар бўлиб ўсаяптида. Захларни қочиришга ëрдам берадиган қайсидир ташкилотдан неча миллиондир доллар ҳисобида пул ажратилган экан Ўзбекистонга. Ана шунинг ҳам ҳеч қанақа хабарини беришмаяпти ëки шунга ëрдам берадиган одамлар келмаяпти. Январ ойида келади, деди. Мана ҳозир июлнинг ярми ўтаяпти. Ҳеч қанақа хабар йўқ.

Деҳқон очликдан ўлиши керак...

Қашқадарё вилояти Косон туманидан телефон қилган деҳқон Рўзимурод ака вилоятдаги мутасаддилар деҳқонларга тарвуз экишига тўсқинлик қилаётганидан гапирди.

- Бу йил биз 50 сотихга тарвуз эккан эдик. Шуни ҳам қўймай турибди ҳозир. “Ҳайдаб ташлаймиз. Экиш мумкин эмас” дебди.

Озодлик: Нимага экиш мумкин эмас экан?

- Сўрасак, бирор-бир сабаб айтмайди. Толко деҳқонлар очдан ўлиши керак-да бу ерда ишлаëтган одамлар. Пахтани кўпайтириш керак-да. Буларнинг мақсади шу.

Озодлик: Ҳозир нима бўлди сизнинг ерингиздаги тарвузга?

- Бузилгани йўқда, кечикди-да. Бизнинг даромадимиз шуда ўзи. 50 сотих тарвуз экамиз. Фермердан 5 гектар ер ижарага оламиз. Пахтасини етиштирамиз, суғорамиз, бошқа қиламиз. Шунинг эвазига 50 сотих ер оламиз бизлар.

Озодлик: Халақит беришмаса, 50 сотих ердан неча пул даромад қилиш мумкин?

- Халақит беришмаса, ошиб кетса 1,5 миллион даромад қиламиз-да.

Озодлик: Етадими шу?

- Қишда кейин у ëқ бу ëққа уриниб ишлаб қўямиз Тошкент-пошкентда. Иложи йўқ. Бошқа нима қиламиз.

Ўзбекистонда одамнинг қадри бир пул экан...

Чимкентдан қўнғироқ қилган Шоҳрух очлик акциясини давом эттираётган журналист Малоҳат Эшонқуловани зудликда очлик акциясини тўхтатишга чақирди.

- Бошдан бери кузатиб келаяпман. Мен ўйлагандимки, бу уч-тўрт кунга чўзилса керак, кейин ҳукуматдан одамлар келиб буни тўхтатса керак¸ деб. Лекин афсуски бу ҳали тўхтагани йўқ. Ҳали очлик давом этаëтган бўлса керак. Вазият хавфли томонга қараб ўзгариб кетдида. Кеча Саодат Омонова тўхтатди. Малоҳат Эшонқулова давом эттираëтган эканлар. Тўхтатишни илтимос қилардим. Чунки бу нарсанинг ҳеч қанақа фойдаси йўқ эканда. Ҳукуматдан ҳам ҳеч қандай одам келмади. Яхшилик билан тугамаслиги билан мумкинда бу. Хавфли тарафга ўзгариб кетаяпти-да.

Озодлик: Хавфли тарафга ўзгарди¸ деганда нимани айтаяпсиз?

- Соғлиқ тарафдан хавфлига ўзгариб кетиши мумкинда. Умрбод ўшанинг жабрини тортиб яшашади-да.

Озодлик: Мана сиз бошидан бери кузатдим деяпсиз. Қандай хулоса чиқараяпсиз шундан?

- Ўзбекистон деган бир давлатда ҳеч қанақа адолатни кутиб бўлмас экан. Одамнинг қадри бир тийинлик бўлиб кетган деб ўйлайман-да. Мана шунақа фикрдаман. Яқинда “Баҳс майдони”да Саид Аҳмедов билан Исмоил Дадажонов суҳбатлашдию. Мана шуни мисол қилиб кўрсатса бўладида. Саид ака Озодликни тинглаëтган бўлсалар керак. Мана шу икки инсоннинг тақдиридан хулоса чиқариб олсалар бўлади.

Одамлар уйида ўтирсин деб йўлкирани ошираяпти...

“Эркин микрофон”га Самарқанд вилоятидан телефон қилганлардан бири вилоятда пропан гази нархининг ошгани ортидан йўл киралар ошгани ҳақида сўзлади.

- Пропан газ билан Дамаслар юради-да. Умуман вилоят бўйича кўтарилган дейди-да. 1000 сўмлик газлар ҳозир 1400 бўлган. Дамасчилар ҳам нархни деярли 50 фоизга кўтариб юборди-да.

Озодлик: Қачондан бошлаб?

- Мен бугун кўчага чиқдим. Бугун 1000 сўмлик йўлларни 1500 деяпти. Жуда қийин-да.

Озодлик: Шунинг орқасидан йўлкира ошиб кетдими?

- Ҳа. Мен бошқа ерга чиққаним йўқ. Бошқа ерлар ҳам ошган дейди.

Озодлик: Мана 1 августдан ойлик ошади деган гап бор. Шу билан боғлиқдир энди.

- Ким билади. Бундан икки ой олдин 750 сўм билан оларди газни шофëр. Ундан кейин 1000 сўм бўлди, деди. Мана бугун 1400 сўм бўлди дейди. Шофëрлар газни қимматга олганига нархни кўтараяпти-да. Бир шофëр билан гаплашдим. Ҳозир бензин йўқ, дейди.

Озодлик: Сабаблари ҳақида нима дейишаяпти?

- Одамлар мустқиллик байрами яқинлашаяпти дейди-да. Одамлар у ëқдан бу ëққа камроқ юрсин¸ деган маънода газнинг нархини кўтараëтган бўлиши мумкин, деяпти одамлар. Олдинги йиллари мустақиллик байрамидан олдин газ ҳам йўқ бўлиб қолган эди, деган гаплар ҳам бор, дейди Самарқанд вилоятидан телефон қилган суҳбатдош.

Бу суҳбатдош ҳам шу кунларда очлик акциясини давом эттираётган тележурналист Малоҳат Эшонқуловага ҳам мурожаат йўллади.

- Мен кеча эшитдим Саодат Омонова очликни тўхтатибди. Саодат Омонова тўғри қилди¸ дейман. Одамнинг қадри йўқ эканда бу жамиятда. Малоҳат мендан хафа бўлмасин¸ у киши ҳам тўхтатсин. Меҳнат қонунчилиги ҳақида кодекс бор. У ерда мустақиллик майдонига чиқиб икки соат пикет қилгани учун ҳайдаш деган нарса йўқ. Бу нарсалар қонундан ташқарида бўлган.

Озодлик: Ниятга муносабатингиз қандай? Президент билан учрашиш учун очлик эълон қилиш маслаасида ниятга муносабатингиз қандай?

- Баъзи бир нарсалар, масалан цензура масаласини президент билмайдими? Билади матбуот, телевидениеда цензура борлигини. Энди у киши Хайрулла Нуриддиновни ҳимоя қилади. Чунки у жуда маддоҳда. Саройга бунақа маддоҳлар керак, дейди Самарқанд вилоятидан телефон қилган суҳбатдош.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG