Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:53

"Альянс" "Миллий марказ"ни қўзғатди


Қорақалпоғистонда болалар қул каби ишлатиляпти, дейди ҳуқуқ фаоли Е. Урлаева.
Қорақалпоғистонда болалар қул каби ишлатиляпти, дейди ҳуқуқ фаоли Е. Урлаева.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази раиси Акмал Саидов “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси”дан июнь ойида ариза олгач болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилаётгани тўғрисидаги фактларни текширишни бошлади.

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси” ёзган мактуб ва ундаги далиллар Миллий марказ томонидан Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлигига жўнатилди.

Елена Урлаева Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлигига тақдим қилган ҳужжатларга фотосуратлар илова қилди.
Шундан сўнг Қорқалпоғистон халқ таълими вазири ўринбосари Аҳмад Наримбетов Тошкентга учиб келиб “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси” раҳбари Елена Урлаева билан учрашди. Ҳуқуқ фаоли вазир ўринбосарига мактаб ўқувчиларининг баҳорги дала ишларига мажбуран жалб қилингани акс этган фотосуратлар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этган. Аҳмад Наримбетов бу фактларни текшириб, натижаси ҳақида хабар беришни ваъда қилган.

Қорақалпоғистон халқ таълими вазири ўринбосари Ахмад Наримбетов Озодлик билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам Елена Урлаевадан фотосуратлар ва ҳужжатлар қабул қилиб олганини тасдиқлади, лекин ҳозирда бу фактларни текшириш имкони йўқ дея таъкидлади:

- Ҳозир ҳамма ўқувчилар ва ўқитувчилар таътилда. Мактаб бошланиши билан бу фактларни албатта текшириб чиқамиз. Бизнинг мактабларимизда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари йўқ,- деди Қорақалпоғистон халқ таълими вазири ўринбосари.

Е. Урлаеванинг айтишича, тўртинчи синф болалари бу махсус пичоқлар билан пахта далаларини ўташда фойдаланади.
Қорақалпоғистон мактабларида шу йилнинг баҳорида мониторинг ўтказган “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Альянси” раҳбари Елена Урлаеванинг айтишича, деярли барча қишлоқ мактаблари фермер хўжаликларига бириктириб қўйилган:

- Мен Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги 27- мактабга бордим. Мактаб бўм-бўш эди. Болаларни туш пайти далага олиб чиқиш учун дарслардан эрта жавоб бериб юборишибди. Кейин далага бориб кўрдим. Ҳамма ўқувчиларда пахтани ягана ва ўтоқ қиладиган махсус ўткир пичоқлар бор эди. Ундан бола жароҳат олиши ҳеч гап эмас. Тўртинчи синфдан юқори синфлар барчаси далага чиқарилган. Бу болаларни қул каби ишлатишдан бошқа нарса эмас,- дейди Елена Урлаева.

Ҳуқуқ фаоли Нукус ва Чимбой, Охунбобоев туманларидаги мактабларда ҳам ўқувчилар баҳорги дала ишларига сафарбар қилинганини ўз кўзи билан кўрганини айтади.

- Бу туманлардаги мактабларнинг 5-9 синф ўқувчилари тушдан кейин, коллеж талабалари 10 майдан 15 майгача бутунлай дарсдан озод этилиб, ётоғи билан дала ишларига жалб қилинганини кўрдим. Мен транспорт, қишлоқ хўжалиги, умуман, жуда кўп коллежларга кириб кўрдим, ҳаммаси бўшаб ётибди. Уларни суратга олдим, булар ҳаммаси факт,- дейди Елена Урлаева.

Қорақалпоғистон Хўжайли туманида яшовчи 3 фарзанднинг отаси, 40 ёшли Азат, мактаб ўқувчиларининг кузда пахта теримига, баҳорда пахта яганаси, ўтоғи ва чопиғига жалб қилиниши одатий ҳолдир, дейди:

- Бу икки юз фоиз ҳақиқат. Болаларимиз мактабда деярли ўқимайди. Булардан қандай саводли бола чиқади, мен ўзим ҳайрон қоламан,- дейди Қорақалпоғистонлик Азат.
XS
SM
MD
LG