Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:42

Норвегияда қурбонлар сони аниқланмоқда


Норвегия расмийлари Осло марказида рўй берган портлаш ва қуролланган шахс ёшлар лагерига уюштирган ҳужумда камида 92 одам ҳалок бўлганини айтмоқда. Полиция иккала воқеа бир-бири билан боғлиқ демоқда.


Осло марказидаги ҳукумат биносидаги портлашда камида 7 одам ҳалок бўлди. Пойтахт яқинидаги Утойа оролчасида иқтидордаги партиянинг ёшлар қаноти уюштирган лагерга қуролланган киши ҳужум қилгани оқибатида камида 85 одам одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Полиция бошлиғи Ойстейн Мэйланд ҳужум кўлами "ҳалокатли даража"га етганини таъкидлади.

Норвегия ҳукумати биноси олдидаги портлаш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00
Бевосита линк


Жума кунги воқеалар Норвегия учун Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг талафотли ҳужум, дея баҳоланмоқда.

Ҳужумлар учун масъулиятни "Глобал Жиҳод ёрдамчилари" дея атаган гуруҳ ўз зиммасига олгани айтилмоқда, лекин полиция бу иддаонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганича йўқ.

Норвегиядаги портлашда 10га яқин одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00
Бевосита линк



Норвегиянинг TV2 канали эса қўлга олинган ягона гумонланувчи ўнгчи экстремист гуруҳга алоқадорлигини хабар қилди. Расмийлар унинг норвег миллатига мансуб 32 ёшли эркак эканини айтмоқда.

Sky News канали қўлга олинган шахс суратини эълон қилиб, унинг исми Андерс Беринг Бревик эканини хабар қилди.

Ҳужумлардан кейин Норвегия армияси Осло марказида позицияларни эгаллади, полиция одамларга шаҳар марказига бормасликни тавсия қилмоқда. Утойа оролчасида ҳам сапёрлар эҳтимолий бомбаларни қидириш ишларини ўтказмоқда.

Осло полиция бошлиғи вазифасини бажараётган Свейнунг Спонҳейм оролчада портламай қолган бомбалар топилганини маълум қилди.

Халқаро ҳамжамият ҳужумларни қораламоқда


Вашингтонда, АҚШ Давлат департаменти баёнот тарқатиб, ҳужумларни "ақл бовар қилмайдиган" дея атади. Президент Барак Обама Норвегияга ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.

- Мен Норвегия халқига ўз ҳамдардлигимни изҳор қилмоқчиман. Бу бутун халқаро ҳамжамият бу каби ҳужумларнинг олдини олишда бирдам бўлиши лозимлигини яна бир бор эслатди, деди Обама.

Европа Иттифоқи, БМТ ва НАТО ҳам ҳужумларни қоралади.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳужумларни "жирканч" дея атади.
XS
SM
MD
LG