Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:43

Ўзбекистонда ахборот очлиги бормоқда


Ўзбекистонда бўғилган ахборот сайтлари сафига Россия агентликлари ҳам қўшилмоқда.
Ўзбекистонда бўғилган ахборот сайтлари сафига Россия агентликлари ҳам қўшилмоқда.

Ўзбек матбуоти цензура исканжасида бўғилган¸ хориж ахборот агентлари йўли тўсилган бир пайтда биз шундай очликда қолдик¸ дейди самарқандликлардан бири.

Қорақалпоғистонлик фермер: мол боққани ер йўқ

Ўзини Мурод деб таништирган қорақалпоғистонлик фермер қўй, мол боқиш учун етарли ер йўқлиги боис ўз фермасини ёпганини айтади.

- Гўшт қимматлаяпти деб ҳар кун айтаяпсизлар. Кўпдан буëн эшитаман сизларни. Мен ўз фикрларимни айтмоқчи эдим. Мен чорва фермери бўлганман. Кейин тугатганман хўжаликни.

Озодлик: Нимага ëпдингиз фермер хўжалигини?

- Боқадиган жой йўқ. Берадиган ери озгина. Чидамайди у. Чорвага берадиган ер озда. Кенг дала ер бўлмаса, чидамайди қўйга. Битта қорамолга берадиган ерни 10 та қўйга ажратиб қўйибди. Шу бўйича ҳисоб-китоб қилади. 10 та қўйда 10 та оғиз бор ахир. Уни ўйламайди ҳеч биттаси. “Шундай буйруқ бор” дейди, бўлди.

Озодлик: Сизнингча, гўшт нархи қимматлаши шу билан боғлиқ.

- Ҳа, халқда мол йўқ. Бозорни тўлдириб турган мол йўқ. Ҳамма сотиб бўлган. Эҳтиëжи бўлмаса, сотишни ҳам хоҳламайдиган бўлди одамлар.

Озодлик: Бир кило гўшт Қорақалпоғистонда неча пул?

- Хўжайлида 14 минг.

Озодлик: Бошқа вилоятларда қараганда арзон экан.

- Ҳа, арзон. Моллар олдин ҳозиргидан ҳам кўп бўларди. Ҳозир камайиб бораяпти. Асосий муаммо ер йўқ, мол боқадиган жой йўқ, дейди қорақалпоғистонлик собиқ чорвадор фермер.


Мустақиллик даврида ахборот очлиги

Самарқанддан қўнғироқ қилган Холисбек эса Ўзбекистонда ахборот йўқлигидан ташвишда.

- Олдин Ўзбекистонда “Шарқ юлдузи”, “Муштум”, “Ўзбекистон адабиëти ва санъати”, “Ëш ленинчи”, “Правда”, “Известия” каби газета-журналларни ўқирдик. Ўзвбекистон телевидениесида долзарб мавзудаги эшэиттиришлар, ошкоралик руҳидаги кўрсатувлар бор эди. Қалами ўткир журналистлар бор эди. Мустақиллик даврида нимагадир ахборот очлиги юзага келди. Олдинлари “Ахборот”ни кўрсак ҳам кутиб, соғиниб кўрар эдик. Ҳозир телевидениенинг яққол давлат назоратида эканлиги кўриниб туради.

Озодлик: Совет даврида ҳам матбуот давлат назоратида эдику.

- Тўғри. Мен 1985-1991 йилларни назарда тутаяпман¸ ака. Совет даврида ҳам цензура бор эди, лекин озгина бўлса ҳам матбуот эркинлиги бор эди.

Озодлик: Ўзбекистонда ҳозир ҳам газеталар чиқаяптику.

- Олдингидай эмасда. Олдинлари миллионлаб тиражда чиқар эди. Ҳозир бир хил газета-журналлар умуман йўқолиб кетган. Битта соннинг тиражи туя карвонига юк бўларди. Ҳозир газета ўқиш деган нарсалар ҳам йўқолиб кетди десак бўлади, дейди самарқандлик суҳбатдош.


45 кундан бери сув йўқ

Қорақалпоғистонлик деҳқон сув йўқлиги, қурғоқчилик боис ҳосил хавф остида турганини айтади.

- Ерларни суғориш керак. Бизларга сув келмаганига 45 кун бўлди.

Озодлик: Ерингиз борми? Нима эккансиз?

- Маккажўхори экдик, қовун-тарвуз, помидор экдик.

Озодлик: Сув қандай келади сизларга?

- Сув насос билан келади.

Озодлик: Сув нимага келмай қолди?

- Дарëда сув йўқ.

Озодлик: Сув келмаëтган бўлса, экин-тикин нима бўлаяпти?

- Бундан бир ҳафта олдин жуда иссиқ бўлди. Шу пайтда экинлар ҳаммаси қурий бошлади. Крантдан чиқаëтган сувлар ҳам тортилиб кетди.

Озодлик: Энди нима қилмоқчисизлар?

- Водовоз билан қуйиб кетади. Шу билан амаллаб турибмиз, дейди қорақалпоғистонлик фермер.


Наманганда ҳоким белгилаган нархда гўшт бор

Намангандан қўнғироқ қилган 70 яшар Ғуломжон ака вилоятда ҳоким белгилаган нархда арзон гўшт сотилаётганини айтди.

- Исмим Ғуломжон. Ëшим 70да. Гўшт тўғрисида фикримни билдирмоқчи эдим. Чорсу бозорида масалан қассоблар уйида мол сўйиб чиқади-да. Суякли гўштни 13-14 мингга беради. Унинг 800 грамми лаҳм, 200 грамми суяк бўлади. Суяксиз гўшт оламан деган одам бўлса, 15 мингдан 17 минггача. Биз ҳар куни бозор айланамиз, нарх-навони кўрамиз. Носир Зокир 17 мингдан 22 минггача дейдилар. Сал бозорни айланиб кўрсанглар бўлади¸ демоқчиман.

Озодлик: Демак, ҳокимият белгилаган нархдан гўшт бор.

- Ҳа, бор. Ўртача 13-14 мингда суякли гўшт. Носир Зокир айтаëтганлари энди супермаркетга борадилар-да. Энди супермаркет деганда нимани тушунишимиз керак? Масалан супермаркетнинг хўжайини деҳқон бозорига келади-да, 10 минглик нарсани олиб у ëқ бу ëғини пардоз қилиб дўконига 25 минглик нарсани қўяди. Оладиганлар олиб кетаверади-да. Республика бўйиа энг арзон нарх-наво бизда. Умумий овқатланиш хоналарида ҳам, бошқа жойларда ҳам. Гапимиз шу энди.

Озодлик: Шундай гўшт олишни ойлигингиз кўтарадими?

- Энди ростини айтсам, бир ойда икки марта гўшт оламан. Пенсионерманда мен. Нолийдиган еримиз йўқ, дейди наманганлик пенсионер отахон.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG