Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:02

Қирғизистонда хорижга кетганлар шахси текширилаяпти


КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа Афғонистондаги террорчилар лагерларида тайёргарликдан ўтаётганлар рўйхати тузилганини маълум қилди.

КХШТ Афғонистондаги террорчилик лагерларида тайёргарликдан ўтаётган шахслар рўйхатига эга эканини маълум қилди. Бу ҳақда “Итар-ТАСС” агентлиги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Агентликнинг маълум қилишича, террорчилик лагерларида МДҲ фуқаролари ҳам тайёргарликдан ўтмоқда ва улар террорчилик харакатларини амалга ошириш учун ўз мамлакатларига қайтишади.

Қирғизистондаги “Алфа антитеррор” жамоатчилик бирлашмаси раҳбари Артур Медетбеков Бордюжа сўзларида асос бор деган фикрда:

- Николай Николаевич Бардюжани айтган маълумотларининг барчасида асос бор, деб ҳисоблайман. Сабаби рўйхатдаги маълумотлар Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари ва Россия махсус хизматлари кўмагида тайёрланган. Бироқ террорчилар лаегрларида тайёргарликдан ўтаётганларнинг барчасини рўйхатга олиш қийин. Негаки, улар яширин тарзда, гуруҳ – гуруҳ бўлиб, исимларини ҳам яшириб юришади,- деди Артур Медетбеков

Айтиш жоизки, шу йилнинг 29 апрел куни Қирғизистон парламентида қилган чиқишида Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Кенешбек Дуйшебаев Покистон ва Афғонистондаги террорчиларни тайёрловчи лагерда 200 дан 400 нафаргача қирғизистонликлар тайёргарликданўтаётганини, уларнинг кўпчилиги ўзбеклар эканини маълум қилганди.

Маълумотларга кўра, Ўш ва Жалолободдаги ўтган йилги қирғиндан кейин юзлаб қирғизистонликларнинг Афғонистонга кетгани борасидаги маълумотларни текшириш 6 ойдан бери давом этмоқда.

- Текширув пайтида одамлар ўз яқинлари ҳақида “Россияга кетган”, деган жавобни беришади. Бундай жавоб берган айрим одамларни яқинлари билан телефон орқали гаплаштирдик. Ҳақиқатан Россияда юрганлари ҳам бор экан. Телефон орқали гаплаштира олмаганларимизни эса теширтираяпмиз, телефонларини текшираяпмиз. Афғонистонга чиққанлар тўғрисида аниқ маълумотлар олинмади. Ҳозир бу маълумотларни МХХ текширяпти, - деди Ички ишлар вазирлиги ахборот марказининг жанубий ҳудуди бўйича раҳбари Жениш Ашурбаев.

Афғонистонда қирғизистонликлар тайёргарликдан ўтаётгани борасидаги маълумотлар бундан аввал ҳам бўлган. Уларнинг айримлари 1999-2000 йили террорчилар Боткенга қилган хужуми чоғида қўлга олинган ва судланган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Марат Иманкуловга кўра, ҳозир ҳам террорчилар лагерларида қирғизистонликларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаш бўйича чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

- Биз КХШТ аъзо давлатлар махсус хизматлари билангина эмас, бошқа чет давлатлардаги ҳамкасблар билан ҳам иш олиб боряпмиз. Масалан, мен яқинда Покистонга бориб келдим. У ердаги ҳамкасблар билан айнан мана шу масала бўйича музокаралар ўтказдим. Яқин орада бу ишларнинг натижаси сезилади, -деди Марат Иманқулов.
XS
SM
MD
LG