Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

"Солиқчилар молимизни олиб қўяяпти"


Ургутдаги бозордан дўкон ололмаган савдогар маҳаллий солиқчилар бошбошдоқлигидан нолиди.

“Солиқчилардан шикоятимиз бор”

дейди Ургут туманидаги янги бозорга кўчган тадбиркорлардан бири.

- "Бу ерда савдо қилмайсан", деяпти. Бизлар дўконларнинг олдида савдо қилаëтган эдик дўкон ололмаганимиз учун. Энди "ангорга ўтасан" деяпти.

Озодлик: Ангори қаер у?

- Тошли жой. Шунақа жойда савдо қиласан деяпти-да.

Озодлик: Нимага дўкон ололмадингиз? Ҳаммага дўкон бор эди-ку.

- 15 миллион бўлгандан кейин ололмадик-да. Ҳозир 25 миллион бўлиб кетган. Давлатда йўқ-ку, одамлар сотаяпти-да.

Озодлик: Улар ҳам тартиб ўрнатмоқчидир?

- Устини тўғирлаб бериб, кейин ўт деса бўлади-ку. Прямой юкни кўтариб кетаяпти-да.

Озодлик: Юкни кўтариб, ўзига олиб кетмаса керак.

- Йўқ, юкни ўзига олиб кетаяпти. Давлат ҳисобига ўтказиб юбораяпти.

Озодлик: Конфискация қилаяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Демак, сизларнинг шикоят солиқчилардан-а?

- Бозордан, солиқчилардан.

Озодлик: Сизнинг юкингизни олиб кетишдими?

- Ҳа.

Озодлик: Қоғоз-қалам қилиб, "мана бунча юк олдик" деб, протокол қилиб олдими?

- Йўқ. Шундай солди - олиб кетди. Уни қайтариб берадими, йўқми - Худо билади.

Озодлик: Демак, солиқчилар савдогарларни талаяпти экан-да.

- Шунақа бўлаяпти, - дейди ургутлик тадбиркор.


“Ароқ бермасанг, сув ҳам йўқ”

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан қўнғироқ қилган деҳқон Аҳроржон қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида гапирди:

- Фермер хўжаликлари қўшилиб кўпайиб кетганига қаршилигим бор. Ҳозир хўжаликларнинг ëнида ҳам фермерларнинг ерлари бор. Фермерлар бегона. Ўша бегона фермерлар йилига бир метрдан силжиб, терак экади, ариғини силжитади. Колхозда ҳам ишлаганман, бундан кейин мана фермерда ишлаб келаяпман.

Озодлик: Нима иш қиласиз фермерда?

- Ишчиман. Сув қўяман, мана, бир-икки кунда пахтага тушилади. Шу томонига давлат нимагадир қарамаяпти-да. Бир метрдан қисқариб, одамлар ўзининг терагини экиб олади. Фермернинг ери қисқарган.

Озодлик: Сизга деҳқончилик қилгани ер берадими?

- Деҳқончиликка яхши. Яхши ишлаганим учун яхши оламан. Ўзим бемалол рўзғоримни боқаман. Мана, беш-олтита молим бор. Сув масаласи бор. Келаëтган лотокда сув бор. Бир нима олиб чиқиб берсангиз, сув беради, олиб чиқмасангиз, сув йўқ-да.

Озодлик: Бир нима деганингиз нимаси?

- Гўшт олиб чиқиб беради, ароқ олиб чиқиб беради. Ўшани умид қилиб ўтиради. Ўзимнинг ҳам алоҳида боғдорчилик икки гектар ерим бор. Ўзим ҳам ҳокимиятга жуда кўп борганман, кадастрга борганман. Шу масалани айтсам, танишингиз бўлмагандан кейин у ерда ҳеч ким сизга қулоқ солмас экан-да. Бизнинг заявкамиз бор. Ўшани ўзи билиб ташлаб қўймайди, - дейди фарғоналик деҳқон Аҳроржон.


“Ҳақорат қилмасдан, бизга тўғри йўл кўрсатишсин”

дейди Жанубий Кореяга келин бўлиб тушган наманганлик Муниса.

- Мана шунақа гап кетаяпти, бизлар турмушга чиққанмиз Корея фуқаросига. Бизни “Сенлар одаммассан, чунки корейс эркаклари ит бўлади, сенлар ҳам шу қатордасанлар” деб, нуқул ҳақорат қилишади.

Озодлик: Сиз корейсга турмушга чиққансиз-да, шунинг учунми?

- Ҳа. Масалан, бир-иккита йигитларимиз бор. Бизларга гап отишади. Биз уларга: “Олдинга қара, тошингни тер” деб гапирсак, “Ҳа, итмасларга турмушга чиқиб, ўзингларча одам бўлиб қолдингларми? Сизлар ҳам унақа, бунақа” деб бизларни ҳақорат қилишади. Аксинча бизларга ëрдам беринглар ҳар хил ҳақоратлар қилмасдан. Шу итни ҳам одам қилишга ëрдам беришсин. Нима кераги бор ҳадеб унақа, бунақа дейишнинг.

Озодлик: Қандай ëрдам бериши мумкин сизга улар?

- Масалан, “Сенлар кофирга турмушга чиққансанлар”, дейишади. Хўп, шулар кофир экан. Бизга маслаҳат берсин. “Булар кофир, бу ишларни қилади, сен бу ишдан қайтар” дейишсин. Масалан, бизлар ëшмиз. Ҳали ҳаëтни энди кўраяпмиз. Энди 23 га тўлган бўлсак. Қўлимдан келганча турмуш ўртоғимга: “Мусулмончилик унақа бўлади, бунақа бўлади” деб тушунтираман.

Озодлик: Сиз айтмоқчисизки, уларни мусулмон қилишга улар ëрдам берсин...

- Ҳа, ëрдам берсин. Яхши инсонни ҳам “сен ëмонсан, усан, бусан” дейишаверса, албатта ўша инсон ҳам ëмон тарафга ўзгаради-да. Ëмон инсонни "яхшисан" деса, яхши бўлар балки. Адашиб келгандирмиз шу йўлларни танлаб. Бизга ëрдам беришсин. Адашган йўлимизни тўғрилашга ëрдам беришсин ҳақорат қилмасдан, - дейди Жанубий Кореяга келин бўлиб тушган Муниса.


“Миллий боғда балиқ боқаяпмиз”

дейди тошкентлик Нозимжон, Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги миллий боғнинг кўли сувининг ифлосланиб кетганлиги ҳақида гапирар экан.

- Миллий боғда кўл бор. Ўша кўлда кўп одамлар чўмилади. Ўша дам оладиган жойга рибпром қилиб қўйган. У ерга балиқлар ташлаш керак ўзи. У ерга ўзининг ëнидан тонна-тонна балиқ олиб келиб, балиқ ташлаб, ҳар куни эрталаб молнинг тезагини ташлайди, ҳар хил овқатлар ташлайди. Ўша ерда одамлар чўмилади. У ерда мумкин эмас рибпром қилиб қўйиб. Шу нарсани мен бир-икки марта ўзи билан гаплашсам, “10 баробар даромад оламан. Ҳокимлар, ҳаммасига пулини бериб қўйганман” деяпти ўша ернинг хўжайини. Бир-икки марта прокуратурага мурожаат қилдик, ҳеч қанақа жавоб бўлмади. Ўша ерда сув ифлос бўлиб кетган. Кўпик бўлиб кетган. Ҳар хил емлар, молнинг тезагини ташлагандан кейин касал чиқади сувдан. Ўша ерда пляж бор. Пляжда одамлар чўмилади. Пляжни пуллик қилиб қўйган. Одамлар: "балиқ оз, фақат ўтни ейди" деб ўйлашади. Шуни баҳона қилиб яшириб, ўша ерда балиқ боқаяпти, - дейди тошкентлик Нозимжон.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG