Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:05

Террорчи баҳона донор ғаниматми?


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшўбаев
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшўбаев

Қирғизистонлик чекистлар мамлакатда террорчи ташкилотлар аъзолари кўпаяётганидан баҳс этмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшўбаев 12 сентябр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистонда террорчилик хавфи кучайиб бораётганини таъкидлади:

- Афсуски, бу масала кескинлашмоқда ва чуқурлашмоқда. Бу тенденция кучайиб, оқимларга жалб қилинаётган шахслар сони кўпаймоқда. Ўтган йилга нисбатан оқимларга алоқадорлиги аниқланган ва қўлга олинган шахслар кўп. Афсуски, бу ҳолат янада кучаяди, деган тахмин бор. Негаки, Афғонистон ва Покистон масаласи тўла ҳал қилинмаган. 2014 йилда АҚШ у ердан чиқишини билдирди. “Ўша пайтгача барча масалалар ҳал қилинади” дейишга менда ишонч йўқ. Агар улар кетса, биз бу офат қаршисида ёлғиз қолмаймизми? Албатта, биз қўшнилар билан бирга курашишимизга шубҳа йўқ. Бироқ масала хавф-хатар кўламининг қанчалик бўлишидадир, - деди Кенешбек Дуйшўбаев.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йил бошида Қирғизистон махсус хизматлари қошида Террорчиликка қарши кураш маркази ташкил қилинган. Кенешбек Дуйшўбаев бу йил баҳор ва ёз ойларида мамлакатнинг барча ҳудудларида қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда террорчиликка қарши кураш бўйича ўқув машғулотлари ҳам ўтказилганини айтар экан, ҳозирда Хитой ҳукумати террорчиликка қарши кураш учун Қирғизистонга 49 миллион сўмлик (бир миллион АҚШ долларидан кўпроқ – таҳр.) ёрдам бермоқчилигини қўшимча қилди.

Айни пайтда мустақил кузатувчилар Қирғизистон куч ишлатар тизими расмийлари халқаро донорлардан пул олишдан олдингина мамлакатдаги терроризм хавфи борасида кўп гапиришини айтишади.

Хусусан, ”Халқаро талерантлилик учун” жамоатчилик жамғармасининг Жалолободдаги бўлими етакчиси Асилбек Қўчқўрбаев мамлакатда бундан олдин террорчиликка қарши олиб борилган кураш самараси сезиларли бўлмаган, деган фикрда:

- Бугунги кунда террорчилик ва радикал экстремизмга қарши қанчалик даражада самарали кураш олиб бораяпмиз, уни қандай мезон билан аниқлаяпмиз – шу томони бизни ўйлантиради. Албатта махсус хизматларнинг олиб бораётган ишлари доимо очиқ-ошкор бўлмаслиги керак, негаки бу давлат хавфсизлиги бўйича қилинган ишлардир. Лекин шундай бўлса-да, жамоатчилик олиб борилаётган ишлар самарасини сезса, яхши бўларди. Куч тизимларимиз халқаро ташкилотлардан, донорлардан “экстремизм-террорчиликка қарши курашамиз” деб, пул ундириш учунгина ҳаракат қилмай, системали равишда иш олиб боришса, яхши бўлар эди, - дейди Асилбек Қўчқўрбаев.

Қирғизистонлик диншунос Қадир Маликов эса ҳозирда террорчилик ва экстремизм каби муаммоларга қарши курашда фақат молиявий тайёргарлик камлик қилади, деган фикрда. Шунингдек…

- Фақат қўлга олиш ва бошқалар бўйича оператив, техник тайёргарликгина куч ишлатар тизимларнинг муҳим вазифаси бўлиб қолмаслиги керак. Биринчи навбатда, кадрларни тайёрлаш масаласи туриши керак. Афсуски, куч ишлатар тизимларда малакали кадрлар оз. Айнан теологияни, исломни ичидан билувчи, экстремизм билан фақат курашишни эмас, профилактик ишларни олиб боришни ҳам билувчи кадрлар оз. Ҳозир давлат хавфсизликни таъминлаш бўйича ёшлар ва аҳоли орасида огоҳлантирувчи характерга эга бўлган профилактик ишларни олиб борилишига муҳтож. Негаки, менимча, экстремизм ёки террорчилик масаласини куч қўллаш орқалигина ҳал қилиб бўлмайди, - деди Қадир Маликов.
XS
SM
MD
LG