Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:14

Баҳс майдони: Ўзбекистон Xалқ ҳаракати қачон фаоллашади?


Тўрт ой аввал тузилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Европа ва Америка давлатларида фаоллигини кўрсатмоқда, лекин мамлакат ичкарисида бу фаоляит деярли сезилмаётганини айтади баъзи тингловчиларимиз.
Тўрт ой аввал тузилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Европа ва Америка давлатларида фаоллигини кўрсатмоқда, лекин мамлакат ичкарисида бу фаоляит деярли сезилмаётганини айтади баъзи тингловчиларимиз.

Тошкент вилоятида яшайдиган зиёли Наримон Хўжаев Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолиятининг заифлиги ҳақида гапирар экан, ана шу ҳаракат фаолларидан бири Муҳаммадсолиҳ Обутовни Баҳс майдонига чорлади.


Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати тузилганига тўрт ойдан ошди. Бироқ, Озодликнинг баъзи тингловчилари ҳаракат фаолияти мамлакат ичкарисида ҳали сезилмаётганини айтишмоқда.

Наримон Хўжаев: Россияда мухолифат фаолининг отиб кетилиши менинг Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолияти борасида фикр юритишимга сабаб бўлди. Бу сабабки, мана мухолифат фаоллари доим биз активмиз деб айтиб келишади. Мана Муҳаммад Солиҳнинг бир чиқишида “сабр қилинглар, оз қолди”, деган эди. Оз қолди деганига ҳам қанча вақт ўтиб кетди. Уларнинг бу гапини эшитиб, Ўзбекистон президентининг августга бориб яхши бўлади, деган гапи ёдимга тушди. Мен савол бермоқчи эдимки, наҳотки мухолифат учун бу режимни ағдаришга 20 йил камлик қилган бўлса...

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Ҳар қандай зулм ўзини бошланишига ва мантиқий охирига эга... Каримов режимининг ҳам ниҳоясига етишига иншооллоҳ биз гувоҳ бўламиз. Муҳаммад Солиҳнинг айтганларини Каримовни айтганларига қиёслашингиз нотўғри. Чунки Каримов ҳозир иқтидордаги раҳбар. У халқни алдаяпти, у ёлғончи. Энди сиз ҳамма нарса тез ўзгариб қолса деб орзу қиляпсиз, бу халқни ҳам орзуси. Лекин Ҳамма нарсани ўзгариши табиий бир қонуниятга боғлиқ...

Наримон Хўжаев: Мана сиз қоунуният дедингиз. Бироқ режимни ағдариш учун инқилоб даркор. Инқилобга эса шарт-шароит керак. Бунга тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш керак.....

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Биз буни биламиз, асосий ишни, инқилобни халқни ўзи қилади. Бўлганда ҳам 2005 йилдагидек бир Андижонни ўзида эмас. Балки бир қанча вилоятларда бўлади....

Наримон Хўжаев: Мени эътирозларим бор... Мана сиз мухолифат аъзоси сифатида халқнинг кўтарилишига кафолат бера оласизми? Халқнинг сиёсий онги шу даражага етди деб ўйлайсизми?..

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Халқдаги норозилик кайфияти ҳамма қатламларда бор...

Наримон Хўжаев: Норозилик дегани бу сиёсий активлик дегани эмаску?....

Баҳс майдонини тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Баҳс майдони - ЎХҲ нега заиф?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:15 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG