Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:58

Ўзбек мухолифати Тошкент режимини қотилликда айбламоқда


Ўзбек мухолифати Фуад Рустамхўжаев ўлимида ўзбек МХХсини айблаяпти.
Ўзбек мухолифати Фуад Рустамхўжаев ўлимида ўзбек МХХсини айблаяпти.

ЎХҲ Фуад Рустамхўжаев ўлимини қоралаб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги олдида пикет ўтказди.


29 сентябр куни мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари ва Туркиядаги инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ЎХҲнинг Россиядаги фаоли Фуад Рустамхўжаевнинг ўлимини қоралаб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Ҳаракат аъзолари Ф. Рустамхўжаев ўлимида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини айбламоқда.

ЎХҲ муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз
Истанбулдаги пикетда ЎХҲ фаоллари ва Туркиядаги "Адолат платформа" ташкилоти иштирок этди.

Нормўмин бу жиноятда Ўзбекистон режимининг қўли борлигига шубҳа йўқ ва пикетни ўтказишдан мақсад Каримов режимига босим ўтказишдир дейди.

- Бизнинг Русиядаги вакилимиз Фуад Шокирий (Рустамхўжаев) отиб ўлдирилди. Бизнинг фикримизча, бу Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг ўз халқига қарши ўтказиб келаëтган золимона диктатор сиëсатининг бир парчасидир. Бу содир бўлган ўлим воқеаси Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейинги биринчи воқеа эмас. Ислом Каримов режими ўтган 20 йил ичида, бунинг аниқ сонини фақат Оллоҳ субҳоноҳу ва таоло билади, мингларча кишини ҳеч қандай айбсиз, гуноҳсиз қатл қилди. Бунинг далили аввало Андижон воқеалари. Ўзбекистон халқ ҳаракатининг мақсади шу диктатура режими ўрнига эркин, адолатли, ҳуқуқий фуқаролик жамияти қуришдир. Биз тинчлик билан бу ҳукуматга ислоҳотларни амалга оширишни таклиф қилган эдик. Биз бу режимга қарши қурол олиш у ëқда турсин ҳатто бирор-бир қўпол сўз айтганимиз йўқ. Лекин режим ўзининг аянчли, ваҳший башарасини кўрсатиб, бирор гуноҳи бўлмаган бир биродаримизни отиб ўлдириш орқали ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатди. Бугунги бизнинг тадбиримиз шу қотилликка қарши норозилик тадбиридир,- деди Намоз Нормўмин.

Пикет иштирокчилари президент Ислом Каримовнинг истеъфосини ҳам талаб қилдилар.

Истанбулдаги пикетда Туркиядаги "Адолат платформа" ташкилоти фаоллари ҳам иштирок этди.

Ушбу ташкилотнинг раҳбари Одам Чевикка кўра, тадбир иштирокчилари Ф. Рустамхўжаев ўлимини қоралаш билан биргаликда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг истеъфосини ҳам талаб қилаяптилар.

- Каримов ҳукумати Андижонда қатлиом қилди. Қатлиом ва инсониятга қарши жиноят қилганлиги учун унинг халқаро маҳкамага тортилишини, истеъфо беришини истаймиз. Чунки Ўзбекистон конституциясига кўра, президент икки марта сайланиши мумкин. У эса тўрт мартадан бери президент. Диктатура ўрнатиб, халққа зулм ўтказаяпти. 20 мингга яқин одам қамоқда ўтирибди. 5 миллион одам мамлакатдан ташқарида. Халқаро ташкилотлар томонидан кузатиб турилган ҳолда тезда сайлов ўтказилишини, диктаторнинг эса сайловда иштирок этмасдан истеъфо беришини истаймиз. Шунинг учун бу пикетни ўтказаяпмиз. Мана Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Россиядаги етакчиси, имом Фуад Шокирийни ўлдириб кетишди. Бу нечанчи қотиллик? Олдин Ўзбекистонни асоратдан қутқариш, озод қилиш учун курашганларни, ëзувчи ва шоирларни ўлдирди. Шунинг учун унинг истеъфо беришини ва халқаро маҳкамага тортилишини истаймиз,- деди Одам Чевик.

28 сентябр куни Вашингтонда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоллари
Ўзбекистон Халқ Харакати фаолларининг Вашингтондаги пикети.

америкалик ҳқуқ фаоллари билан биргаликда АҚШ-Ўзбекистон Савдо ва саноат палатаси ҳомийлигидаги Бизнес форум ўтказилган бино олдида норозилик намойиши ўтказди. Бизнес форумини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг очиб бериши кутилаётган эди. Лекин сўнгги маълумотларга кўра, Э. Ғаниев тадбир бошланишига келмаган.

АҚШдаги фаоллар 8-15 сентябр кунлари Ню Йоркда бўлиб ўтган Мода ҳафталигида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли Guli брэнди либослари томошасининг кўрсатилишига қарши қатор норозилик тадбирлари уюштирган эдилар.

Мазкур пикетлар ва АҚШ матбуотидаги кескин чиқишлар ортидан Мода ҳафталиги ташкилотчилари Гулнора Каримова томошасини бекор қилган ва Guli брэнди либослари кўргазмаси хусусий ресторанда ими-жимида ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG