Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи отиб ташланди


Россияда ўзбекистонлик мардикорларнинг нохуш воқеаа тушиб қолиши ҳолатлари кўпаймоқда.
Россияда ўзбекистонлик мардикорларнинг нохуш воқеаа тушиб қолиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Ўтган жума куни, кечки пайт Санкт-Петербург 26-шаҳар шифохонасига бошидан жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Ҳодисани текшираётган терговчилар ўзбекистонликлар ўз иш ҳақларини талаб қилганликлари учун маҳаллий тадбиркор томонидан ўққа тутилганини аниқлади.


Санкт-Петербург шаҳар Тергов қўмитасига кўра, фожеа 30 сентябр куни Колпин ва Москва шосселари туташган жойда содир бўлган.

“Петербургда юк машиналарини ижарага бериш билан шуғулланган, асли Ульяновск шаҳридан бўлган 35 ёшли бизнесмен Андрей Соколов айбланувчи сифатида ҳибсга олинди”,- дея маълум қилди Озодликка шаҳар Тергов қўмитаси расмийси, адлия полковниги Сергей Капитонов.

- Гумонланувчи ва унинг ширкатида ҳайдовчи бўлиб ишлаган ўзбеклар орасида ойлик маоши берилмагани устида можаро келиб чиққан. Соколов ишчилардан қарзини узиш ўрнига травматик пистолетидан уч ўзбекистонликлардан иккисини оғир яралаган. Бошига яраланган меҳнат муҳожирларидан бири кеча, 2 октябр куни шифохонада вафот этди,- деди Санкт-Петербург шаҳар Тергов қўмитаси расмий вакили Сергей Капитонов.

Унинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари Санкт-Петербургнинг 26-шифохонасига оғир аҳволда келтирилган.

Яраланган ўзбекистонликлардан яна бирининг аҳволи ҳақида 26-чи шифохона мутасаддилари маълумот беришдан бош тортди.

Уч мардикор орасида омон қолган ўзбекистонлик полициячиларга воқеа тафсилотларини гапириб берган ва бироз вақтдан сўнг қидирув амалиёти натижасида бу жиноятни содир этганликда айбланаётган ульяновсклик Андрей Соколов ҳибсга олиниб, шаҳар тергов изоляторига жўнатилган.

30 сентябр куни воқеа юзасидан Санкт-Петербург Тергов қўмитаси Россия Жиноят Кодексининг 30 ва 105 моддалари бўйича жиноий иш очди.

Тергов ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG