Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 13:11

Бирдамлик “ОШ”га чақираяпти


Бирдамлик ҳаракати ўзи режалаштираётган “ОШ” (Оммавий шикоят) тадбирида 50 минг киши иштирок этишини кутмоқда.


Бирдамлик ҳаракати ўзбекистонликларни уч кун давомида “ОШ” (Оммавий шикоят) тадбирида иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Бирдамликнинг расмий сайтида хабар қилинишича, Ўзбекистонда фуқароларнинг шикоятлари амалдорлар тарафидан эътиборга олинмасдан келаётгани боис, мамлакат бўйлаб уч кунлик “Оммавий шикоят” тадбирини ўтказиш фикрига келинган.

Тадбир 12, 13 ва 14 отябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бирдамлик хабарига кўра, “ОШ” тадбири Тошкент шаҳридаги “Олой” бозоридан бошланади ва тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Олий суди биноси томон юриш қиладилар.

Ўша куннинг ўзида Шаҳрисабз шаҳридаги Арабон бозорида йиғилган одамлар Шаҳрисабз туман хокимлиги томон юриш қилишлари режалаштирилган.

Ҳамма “ОШ”га келиши мумкин, фақат қўлида шикояти бўлиши керак. Чунки Бирдамлик хабарига кўра, бу шикоятлар биринчи куни Ўзбекистон Олий суди ходимларига, иккинчи куни эса Шаҳрисабз хокимлик вакилларига топширилади.

Бирдамлик фаоллари "ОШ" тадбирларини Ўзбекистоннинг барча вилоят ва туманларида ўтказишни режалаштираётганини айтмоқда. Жойлардаги марказий деҳқон бозорларида йиғилган “ОШ” иштирокчилари албатта вилоят ва туман хокимликлари томон юриш қилишлари керак бўлади.

Бирдамлик хабарида иддао қилинишича тадбирда 5 мингдан 50 минггача одам иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир шартларидан бири иштирокчиларнинг шикоятлари қисқача, бир варақдан ортмаган ҳажмда бўлиши керак.

Бирдамлик ташкилоти бу тадбирни Ўзбекистон конститутциясига зид эмаслигини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан тадбир иштирокчиларига қарши куч ишлатмаслик ва турли провакациялар уюштирмасликни сўрайди.

Шунингдек, Бирдамлик Ўзбекистон ҳукуматини Ливияда тинч намойишчиларга қарши куч қўллаган Муаммар Қаддафий диктатураси ағдарилганини унитмаслика чақиради.

Озодликка маълум бўлишича, Бирдамлик ҳаракатининг Ўзбекистондаги айрим фаоллари бу тадбирга қаршилик билдириб, унда иштирок этмасликларини айтишган.

Қуйида "ОШ" тадбири борасида Бирдамлик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев билан суҳбатни тингланг.

XS
SM
MD
LG