Умида Аҳмедовани қўллайман
дейди Ургутдан қўнғироқ қилган тингловчимиз Қурултой эшиттиришига муносабат билдирар экан.
– Умида Аҳмедова филмига муносабатимни билдирмоқчи эдим. Мен Умида Аҳмедовани 100 фоиз қўллайман. Чунки бу Ўзбекистон анъанасини сақлаш, ўзбекликнинг энг олий нуқтаси бу эр-хотинликдаги муносабат. Жуда қўпол қилиб айтганда никоҳ кечаси агар қиз тоза бўлса, бутун умр бўйи муносабатлар давом этади. Муҳаммад Содиқ ҳазратлари бу ëзилган нарсаларни айтмасликлари мумкин. Агар айтган бўлсалар, Муҳаммад Содиқ ҳазратларидан бутун ихлосим қайтган бўлади. Тушунмай қолдим. Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ниҳоятда диндор одам. Бу одамнинг китобларини ҳарфини қолдирмасдан ўқиб чиққанман. Умида Аҳмедова шу мавзуни кўтарган бўлса, жуда тўғри қилган. Чунки агар турмуш қурадиган икки ëш биринчи кечада бир-бирининг поклигига ишонч ҳосил қилса, умр бўйи давом этадиган оилани, рўзғорни мустаҳкамлаш учун пойдевор саналади бу бокиралик. Бундан бошқа нима дейишим ҳам мумкин? Мен кеча жуда таъсирланиб кетдим. Оилавий давом этиб кетадиган жараëн эмас бу. Оилага садоқат, турмуш ўртоғига садоқат, бундан айланиб келиб ватанга садоқат ҳам шунинг ичидан чиқади,- дейди ургутлик суҳбатдош.
Қаддафий жасади таҳқирланганига ачиндим
Бу фикрни билдирган наманганлик отахон ўз вақтида Тожикистонда Ленин ҳайкалини тахқирлаш билан Қаддафий жасадини таҳқирлашда ўхшашлик бор деб ўйлайди.
– Мен Муҳаммадрафе.
Озодлик: Қаердансиз?
– Намангандан.
Озодлик: Ëшингиз нечада ака?
– 72 да.
Озодлик: Бизларга айтмоқчи бўлган гапларингиз борми?
– Шу битта гап укажон. Муаммар Қаддафийнинг устидан бораяпти. Муаммар Қаддафийнинг ўлимини шармандали иш қилган экан. Шу масалада дунë бизга кулаяпти ука. Биз шунга қарши ука. Мана ўтганда Саддам Ҳусайнни дорга осди. Бу Қуръонга, ҳаммасига қарши ука. Мен уялаяпманда. Ўзбекистонда яшаб шундай ишларни шахсан мен яхши кўрмайман. Шариатда ўликка азоб берманг деб айтган. Ўликни бундай қилиш яхшимасда укажон. Биз Тожикистонда ҳам яшаган, кўрган. Лениннинг ҳайкалини бузиб 1991 йилда тепасида сийиб, нос тупуриб. Бу яхши эмас укажон. Бизнинг динимизга тўғир келмайди укажон,- дейди наманганлик отахон.
Қаддафийннинг ўлими диктаторларга сабоқ бўлсин
Бу сатрларни ëзган ҳаваскор шоир қофиядан кўра панд насиҳат муҳим дея таъкидлади.
– Мана илгари куни Сарвар Усмон чиқиш қилиб “Ўзбекистон ҳеч қандай муносабат билдирмади. Муаммар Қаддафий ўлимига” деди. Бўпти, Ўзбекистон билдирмасин, лекин ўзбекистонлик оддий қари нафақахўр муносабатини билдириб, қуйидагиларни мен сизга айтаман. Мана қулоқ солинг.
Яккаҳоким диктаторлар огоҳ бўлинг,
Халқ тўлқиндир, халқ довулдир, халқ кучдир.
Бу тўғрида сиз жаноблар биласиз,
Билиб туриб нафсингизнинг кўйида,
Нима учун халқингиздан юласиз?
Тарихлардан сизга сабоқ эмасми
Ўз халқини алдаганлар қисмати?
Қонхўр Гитлер ва халқларнинг отаси
Халқин қийнаб бўлганмиди хислатли?
Халқини қўрқитиб ҳаëтин қийнаб,
Қонларин оқизиб Гитлер, Сталин,
Ўзлари ўлдику итдай қийналиб,
Бугун яшаш керак хулоса олиб.
Нажибулло бўлди нажиб афғонда,
Охири қўй каби у ҳам сўйилди,
Сичқон каби беркинса ҳам Ироқда,
Саддам Ҳусайн жума куни осилди.
Бугун ўзин ëқиб Миср араби,
Туташтирди бу ўтни арабларга.
Ўйланмаса кимки ўтга қараб ҳам,
У ҳам ëнар ва охир-оқибатда,
Кўриб туриб хулоса чиқармаса,
Унга келар Қаддафийнинг қисмати.
Ҳа, халқ тўлқин, у довул ва яна куч,
Халқ қўзғалса дунë бўлар теп-текис.
Ақлингизни тўпланг бўлмасидан кеч,
Халқдан дуо олинг хизмат қилиб холис.
*********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!