Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:55

Бойлар учун халқ тўлайди


Ҳукуматнинг "бу йил газ бўлмайди, муқобил ёқилғи ғамла" қабилидаги огоҳлантируви тингловчиларимизни ҳам ташвишга солган кўринади.
Ҳукуматнинг "бу йил газ бўлмайди, муқобил ёқилғи ғамла" қабилидаги огоҳлантируви тингловчиларимизни ҳам ташвишга солган кўринади.

Аввалги дастуримиздан бери ўтган соатлар ичи Эркин микрофонга қўнғироқлар тинмади. Кимдир ўз атрофидаги воқеалардан бошқаларни хабардор қилмоқчи бўлса, яна кимдир Озодликда кўтарилган мавзуга муносабат билдириш ниятида Эркин микрофон рақамларини терган.


Бойлар учун халқ тўлайди


Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи илк суҳбатдошимиз Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарори билан вилоятдаги 500 дан ошиқ корхона ва муассасаларни газ таъминотидан узиб қўйиш қарорининг ўз атрофида қандай бажарилаëтгани ҳақида хабар бериш ниятида экан.

- Тошкент вилоятида тураман ўзим. Ҳамма новвойхона, ошхонани газдан узиб кетаяпти.

Озодлик: Қўлида қоғози борми рўйхатга киритилгани ҳақида?

- Бор. Уз деган приказ бўлганда. Узиб кетаяпти. Энди мен бир нарсага ҳайронманда. Райгаздагилар газнинг ҳаммасини сотиб бўлганда. Пулини еб-ичиб юборган.

Озодлик: Кимга сотган?

- Мана катта-катта бойлар бор. Бундан беш-олти йил олдин ер сотиб олган. Ҳаммаси кимсан фалон жойда ишлайди, СНБда, прокуратурада ишлайди, ҳокимиятда замҳоким. Мана Ҳасанбойда умуман ер қолмаган. Гектар-гектар ер эгаси ҳаммаси. Гектар-гектар теплица. Мана Қибрайда ҳам шу. Катта-катта мулозимларнинг ҳаммаси катта-катта ер олиб гектар-гектар теплица қуриб ташлаган.

Озодлик: Теплицани газ билан иситадими?

- Газ билан иситадида. Газни прямой қилиб қўяди улар. Ит ҳам бормайди текширгани.

Озодлик: Улар пул ҳам тўламайди-а?

- Тўламайди улар. Қўрқади улардан пул сўрагани. Боради, эшигининг тагидан қайтариб юборади.

Озодлик: Улар ишлатадиган газнинг пулини ким тўлайди?

- Халқ тўлайди. Ҳаммасини халққа чочиб, ҳозир 1-2 миллион, 600-700 минг штраф қилаяпти. Тошкент вилоятидагиларнинг ҳаммасига шунақа қилаяпти. Халқ ишлатмаган. “Сен шунча қарзсан, сен бунча қарзсан” деб ëзиб кетаяпти, дейди қибрайлик суҳбатдош.

Ҳажга бормаган Ҳожи бобо


Самарқанд вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи 19 яшар суҳбатдошимиз, ўз ҳақиқий исмини айтишга, отасидан қўрқди. Аммо барибир, мен жавоб излаëтган саволимни Озодликни эшитадиганлар орасида Ислом уламолари бўлса, шуларга бермоқчиман, илтимос жавоб беришсин, деб мурожаат қилди.

- Бизда биттаси ҳажга билет ололмади. Кейин ал-Бухорийга бордида зиëрат қилиб ҳажга деб йиғиб юрган пулини, бизда йўл бор эди, қишда қор, ëмғир ëғса тиззагача лой ботиб кетар эди, ўша ерга тош тўшаб асфалт қилиб берди. Кейин ўша пулни масжидга садақа қилди, одамларга ош берди. Ўшандан бери ўша одамни Ҳожи бобо деб чақирамизда. Лекин ҳажга бормаган. “Ал-Бухорийни зиëрат қилса, ҳажнинг ўрнини босадими?” деб сўрамоқчи эдим.

Иккинчи савол. Масалан ҳажга боришдан олдин ал-Бухорийни зиëрат қилмаса, ҳажи қабул бўлмайди, дейди. Шу тўғрими?

Озодлик: Сизнинг ўзингизга савол. Сизнинг атрофингизда шу саволга жавоб берадиган муллалар йўқми?

- Бор. Ал-Бухорийни сўраганман. “Ал-Бухорийни обезятелно зиëрат қилиш керак” деб айтган.

Озодлик: Муллалар ҳам бу кишини Ҳожи бобо деяптими?

- Ҳа. Савоби ҳаждан катта деяпти. Ал-Бухорийни зиëрат қилиб келди, садақа улашди, неча йилдан бери лойга ботган йўлимизни қуриб берди. Мана, масалан, ҳажга бораяптику одамлар. Хотинлар борса, совға-салом олиб келади. Ҳажга кирдими ë кирмадими билиб бўлмайди. Қуруқ обрўни деб боради. Ундан кўра мана шунақа қилса, халққа фойдаси яхши.

Озодлик: Бу ишни қилган одам ким?

- Фермер, дейди самарқандлик суҳбатдош.

Ўзбекистон ўрмон сиёсатидан чиқса танилади


Озодликка Skype орқали боғланган кейинги суҳбатдошлар билан ҳамкасбим Алишер Сиддиқ гаплашди. Аниқроғи, уларни суҳбатдошлардан бири ўртага қўйган савол – Ўзбекистонни дунëга танитиш учун нималар қилмоқ керак, деган саволга жавоб беришга қистади. Бу савол эса, АҚШ президентлигига даъвогарлардан бири, республикачи "пиццачи" Ҳерман Кейннинг Убеки-беки-беки-стан-стан каби кичик ва аҳамиятсиз давлат президенти номини билмайман, билишни ҳам истамайман”, деган баëноти туртки бўлди.

Бу саволга ўзини Бобур деб таништирган ўзбекистонлик жавоб беришга уринди.

- Ўзбекистонни танитиш учун мана сиëсатни озроққина ўзгартириш керак эдида сиëсатни.

Озодлик: Қайси маънода?

- Бош раҳбарларимиз озроққина халқ томонга эгилишса, яхши бўлиб кетардикуя Ўзбекистон.

Озодлик: Ўзбекистон яхши бўлиб кетар. Шундан кейин дунëга танилиб қоладими?

- Ўзбекистоннинг яхши бўлгани дунëга танилгани бўлади деб ўйлайман. Ҳозир Ўзбекистон сиëсати ўрмон сиëсатидан чиқиши керакда. Мен Ўзбекистонда сиëсатни ўрмон сиëсати деб ўйлайман. Ўрмонда шеър ҳамма ҳайвонларнинг устидан ҳукмронлик қиладику. Худди шундай Ўзбекистонда ўрмон сиëсати.

Озодлик: Шуиндан чиқиб кетса дунëга танилиб қолади.

- Дунëга танитиш энди, шунда ҳам ўқимишли, китоб ўқиган одамлар аввалдан Ўзбекистонни биладию. Ўзбекистонда имкониятлар кўпку. Бутун дунëга танитса бўладиган имкониятлар кўпку, дейди Бобур.


Асли Андижоннинг Хонободидан, аммо 10 йилдан бери Россиянинг Самарасида яшаб келаëтган Бунëд исмли суҳбатдош ҳам, Ўзбекистонни дунëга танитиш учун нималар қилиш керак, деган саволга жавоб беришга қийналишини айтади.

- Ичидан нима кўришини ҳозир билмайман. Олти йил бормадим. Умуман Қозоғистонни одамлар қандай таниди? Худди шундай бўлиб политиклар одамларни ўйласа, ана шундай танилса керак. Қозоғистонда қандай иш қилинаëтган бўлса, Ўзбекистон учун одамлар шундай қилса, ўшанда дуруст бўлса керак.

Озодлик: Балки бу етарли эмасдир. Мисол учун АҚШ президентлигига номзод одам “Убеки-беки-станни билмайман” деди.

- У сарказм қилиб айтган бўлса керак. У жуда ҳам яхши билади ҳамма ëқни.

Озодлик: Фақат одамларга яхшилик қилсангиз, танилиб қоладими ўша давлат?

- Биринчиси, наверно социалная сфера. Иккинчиси, даже безпонятие қандай қилиб айтгани.

Озодлик: Балки катта футбол ўйинини ўтказиш керакдир бутун дунë юлдузларини олиб келиб.

- Унда аксинча кулгили бўлиб қолади. Одамлар чеккада юрса, даже Тошкентда стадион бўлса, Андижионда йўқ стадион юлдузлар келадиган. Менимча, кулгили бўлади у. Это не показател. Олиб келган одамини мен кўрдим. Просто посмеялся, и ничего просто сказат.

Озодлик: Яъни бу билан танитиб бўлмайди.

- Йўқ, одамлар наоборот кулаяпти устидан, дейди Асли Андижоннинг Хонободидан, аммо 10 йилдан бери Россиянинг Самарасида яшаб келаëтган Бунëд исмли суҳбатдош.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG