Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:48

"Насаф" Осиë кубоги соҳиби бўлди


Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон футбол тарихида илк маротаба ОФК кубоги соҳибига айланди.
Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон футбол тарихида илк маротаба ОФК кубоги соҳибига айланди.

Қашқадарëнинг "Насаф" жамоаси “Қувайт” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, илк бор Осиë кубoгини Ўзбекистонга олиб келди.


Финал ўйини Қаршидаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди.


(YouTube сайтидан олинган бу видеолавҳа uzfutbol ники остидаги фойдаланувчига тегишли)

Насаф жамоаси Ўзбекистон футболи тарихида Осиë Футбол конфедерацияси кубоги соҳибига айланган илк жамоа бўлди.

Тарихий ўйиндан сўнг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати котиби Азиз Нурий Озодлик мухбири билан суҳбатлашди.

Озодлик: Азиз ака¸ авваламбор "Насаф" жамоасини қўлга киритилган мана шундай ғалаба билан табриклаймиз.

- Раҳмат.

Озодлик: "Насаф" учун бу ғалаба нимани англатади?

- Ғалаба энди жуда катта нарса. Чунки Ўзбекистон футбол тарихида илк марта "Насаф" жамоаси кубок соҳиби бўлди. Ўзбекистон Осиë қитъасидаги клублар миқëсидаги турнирда биринчи марта финалга чиқди, биринчи марта кубок соҳиби бўлди.

Озодлик: Сизлар шу ғалабани кутганмидинглар?

- Энди йил бошида шунақа мақсад қўйилган эди. Жамоа билан учта фронтда курашиш¸ яъни Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон чемпионати ва ОФК кубогида муваффақиятли қатнашиш мақсад қилиб қўйилган эди раҳбарият томонидан. Ўзбекистон кубогида ҳам мана ҳозир финалдамиз. 13 ноябр куни ўйин бўлиб ўтади. Мана ОФК кубогида ғалаба қозондик. Биринчи мақсадга эришдик. Иккинчи мақсад сари одимламоқдамиз. Чемпионат уже ҳал бўлиб бўлди. Муддатдан олдин "Бунëдкор" чемпион бўлди. Учта катта мақсаднинг иккинчиси амалга ошириш арафасидамиз. Бу ҳам ëмон натижа эмас. "Насаф" тарихида ҳам бу жуда яхши натижа. "Насаф" ҳали бунақа миқëсдаги ғалабага эришмаганда. 2002 йилда Осиë чемпионлар кубогида қатнашган. Ўшанда Осиëнинг тўртинчи жамоасига айланган эди "Насаф". Осиë кубогида биринчи ўринни олиш, бутун Ўзбекистон учун хурсанд бўлдик.

Озодлик: "Насаф" таркибидаги ўйинчилар легионерларми ëки ўзимизнинг ўзбек ўйинчиларими?

- Ўзбек йигитлари ҳам бор, легионерлар ҳам бор. Бизларда лимит борда. ОФК кубоги регламентига мувофиқ 3+1 деган система бор. Яъни учта легионер дунëнинг хоҳлаган мамлакатидан бўлиши мумкин, битта осиëлик бўлиши керак. Таркибда мана шу тўртта легионер, қолган ҳаммаси ўзбек йигитлар.

Озодлик: Табриклар келаяптими?

- Албатта. Электрон почтамизга ҳам, футболчиларимизга ҳам, ҳамма табрик қабул қилиш билан банд¸ деса ҳам бўлади. Ўйинга ОФК президентини бажарувчи Жанг Жилонг жаноблари ўзлари келдилар, ўзлари кубокни топширди. Турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб "Насаф" футболчиси топилди. 10та гол билан "Насаф"нинг легионер ўйинчиси черногориялик Иван Бошкович турнирнинг энг яхши тўпурари деб топилди. Яна fair play деган соврин бор. Яъни турнирнинг энг интизомли жамоаси. Хуллас ОФК кубогидаги барча совринлар "Насаф"га тегди. 30дан ортиқ давлатга трансляция қилинди финал ўйини. Европада ҳам кўришди интернет орқали. 2002 йилда "Насаф" у даражада машҳур бўлмаган бўлса, ҳозир танилди¸ деб айтиш мумкин. Чунки ОФК кубогига эътиборсиз қаралмайди. Менимча, "Насаф"ни кўпчилик билди деб ҳисоблаш мумкин.
XS
SM
MD
LG