Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:26

Жиззахда аёллар кўчага чиқди


Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 50 дан зиёд хотин-қиз газ ва электр таъминотидаги муттасил узилишларга норозилик билдириб, кўчага чиқишди.


Жиззахлик аёлларнинг норозилик намойиши милиция кўмагида тарқатиб юборилгани айтилмоқда. Бу ҳақда жиззахлик ҳуқуқ фаоли Бахтиёр Ҳамроев Озодликка буларни маълум қилди.

- Кеча чиқишган. Бизга маълум бўлишича, саккиз кунми, тўққиз кунми газ бўлмаган. Бунинг устига свет ҳам бўлмаган. Деярли ўн кундан бери на қуёш кўринади, совуқ кунлар бошланди, одамлар оҳири чидай олмай, чиқишга мажбур бўлди,- дейди Бахтиёр Ҳамроев.

Ҳуқуқ фаолига кўра, бу чиқишлар Пахтакор туманининг Навбаҳор қишлоғида бўлган.

Газ таъминотидаги узилишлардан норозилик билдириб чиққан аёллар билан туман ички ишлар бўлими ҳодимлари ҳамда ҳокимият вакиллари олиб борган сўзлашувлардан сўнг газ таъминоти яхшилиниши борасида ваъдалар берилиб, улар уйларига тарқатиб юборилган.

Норози хотинларни тарқатиш учун қишлоққа электр қуввати берилди, лекин орадан икки соат ўтиб, яна узилди, дейди ҳуқуқ фаоли.

- Ўша вақтнинг ўзида светни ёққан. Аммо, аёллар тарқаб бўлганидан сўнг бирданига ўчиришган,- дейди Б. Ҳамроев.

Намойишчилар бу ҳол давом этадиган бўлса, улар яна кўчага чиқиш билан пўписа қилмоқда. Энди ҳокимият одамлари қуруқ ваъда билан қутила олишмайди, дейишмоқда улар.

Жиззаҳлик аёлларга кўра, табиий газ ва электр эрнегияси таъминотидаги узилишлар уларнинг доимий муаммоларига айланган.

- Газ йўқ. Ҳатто чой қайнатишга йўқ. Жуда қийиналиб кетдик. Адëл, чопон ўраниб ўтирамиз,- дейди жиззахлик аёллардан бири.

Ҳуқуқ фаоли Б. Ҳамроевга кўра, бу ҳар йили кузатиладиган холдир.

- Шаҳарда, айрим туман марказларида газ бор, қолганларида умуман йўқ. Айрим туманларда эса газ йиллаб бўлмайди. Қиш келиши билан ҳар йили кузатиладиган нарсаку бу,- дейди Б. Ҳамроев.

Айни пайтда “ЖиззахГАЗ” унитар корхонасининг ўз исмини айтишни хоҳламаган ходимларидан бири вилоятда газ таъминоти рисоладагидек, дея таъкидлади.

Ўтган йили ҳам газ таъминотидаги узилишлар сабаб Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолилари норозилик акцияилари ўтказган эдилар.
XS
SM
MD
LG