Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:50

"Баҳс майдони": "Президент сиёсатини қўллаб қувватлайсизми?"


“Ўзбекистон ҳукумати ва президенти тутган сиёсатини маъқуллайсизми?” мавзусида мамлакатдан ташқарида яшаётган ўзбекистонликлар “Баҳс майдони”да тортишди.


Баҳслашувчилар, Фарғона вилоятининг Сўх туманидан бўлган собиқ тадбиркор, айни пайтда Францияда яшаётган Махсим Назиров. У Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатидан норози эканлигини гапирар экан, бунинг учун энг аввало мамлакат президенти Ислом Каримов жавобгар, деган фикрда.

Махсим Назировнинг оппоненти, айни пайтда ҳукуматлараро шартномага мувофиқ Жанубий Кореяда ишлаётган Марат Мавлонов. У Ўзбекистон Президенти сиёсатини тўла қўллаб-қувватлашини айтар экан, Ўзбекистондаги ижтимоий қийинчиликлар учун одамларнинг ўзлари айбдор, дейди.


Махсим Назиров: Менинг яқинда кўзим билан кўриб келганларим шу, одамлар қийналиб яшаяпти, эркин сўз йўқ. Масалан, Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ишга кираман десангиз 2-3минг доллар миқдорда пора бериш керак...

Марат Мавлонов: Ўша пайтда керакли такшкилотларга мурожаат қилиш керак....

Махсим Назиров: Ҳозир ҳар бир хонадондан 2-3 киши четга мардикорликка кетган...

Марат Мавлонов: Россияга йўл очиқ экан деб, билетни олиб кетавермаслик керак. Давлат томонидан ташкилотлар очиб қўйган, ўшалардан документ қилиб кейин кетсин...

Махсим Назиров: Сўхда тадбиркорлик билан шуғулландим. Бўлмади, ҳамма ёқ коррупция, ҳаммасини едириш керак...

Марат Мавлонов: Бу ерда битта нарса борда, Махсимжон кўпни муаммоси билан чиқмаяптида, фақат ўзини муаммосини кўтаряпти...

Махсим Назиров: Умумий қилиб айтсам, Ўзбекистонда тарққиёт йўқ. 99 фоиз коррупция чўнтагига ишлаяпти, бир фоизи халққа қоляпти.

Марат Мавлонов: Каримов юз йилни олдиндан кўрган одам, у келажакни кўра олади...

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг.

XS
SM
MD
LG