Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:21

Пахта 2011 қурбони Баҳодир ҳануз тилга кирмади


Баҳодир 48 кундан буён гапирмаяпти.
Баҳодир 48 кундан буён гапирмаяпти.

Пахтадан қайтаётганда автоҳалокатга учраб комага тушган чироқчилик Баҳодир Пардаев ҳали ҳам тилга кирмаган.


Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 24-мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 13 ёшли Баҳодир Пардаевнинг соғлиги ўнгланмаганига қарамай, шифокорлар уни уйига жўнатди.

Айни пайтда Баҳодир уйида ётибди. Бола на гапиради, на юради, дейди Озодликка унинг отаси Адҳам Пардаев.

- Баҳодир ҳозирча гапиргани йўқ. Касалхонадан олиб келдик. Докторлар “Уйига бориб дам олсин. Ака-укаларини кўрса, гапириб кетади” деб жавоб берди. Энди мен комасини тушунмасам. Бола оëғини боса олгани йўқ. Бир оëқ, бир қўли ишламайди. Қошиқлаб едираяпмиз овқатини. Фақат имлайди,- деди Атҳам Пардаев.

13 ёшли Баҳодир Пардаев 24 сентябр куни пахта теримидан қайтаётиб, автоҳалокатга учраган эди.

24 мактаб директори Гўзал Мустафоева Озодлик билан суҳбатда Баҳодирнинг айнан пахта даласидан қайтаётган пайти автоҳалокатга учраганини тасдиқлаган эди.

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти Баҳодир Пардаев билан боғлиқ вазият бўйича тарқатган баёнотида айтилишича, “Чироқчи
- Қарши йўлининг 12 километрида Қарши томонидан келаётган МАТИЗ русумли 18 Р4564 давлат рақамли машина Баҳодир Пардаевни уриб юборади. Машина ҳайдовчиси 1966 йилда туғилган Нишон тумани Дўстлик қишлоғи 4 совхозда яшовчи Бахтиёр Яхшибоев эканлиги, ҳайдовчининг ёнидаги одам унинг акаси Қашқадарё вилоят телевидениясининг журналисти Жалол Яхшибоев эканлиги аниқланган”


Атҳам Пардаев ҳайдовчи Бахтиёр Яхшибоевнинг журналист акаси Жалол Яхшибоев кўмагида ишни бости-бости қилиш ҳаракатида эканини иддао қилади.

- Вилоят телерадиокомпаниясида ишловчи Яхшибоев ишни ёпиш учун ур-бу ерга пул қистириб юрибди деб эшитаяпман,- дейди Атҳам Пардаев.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, Баҳодир Пардаевнинг автоҳалокатга учрагани юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Озодлик билан суҳбатда милициянинг навбатчи ходими ҳозирда тергов-суруштирув ишлари кетаётгани боис жиноий иш тафсилотларига тўхтала олмаслигини айтди.

А. Пардаевга кўра, ўғли авоҳалокатга учраганидан буён милиция ходимлари атиги бир марта улар билан учрашган.

- Тунов куни терговчи келган эди. Келиб “Сизлар нима дейсизлар? Фалон” деган гапларни қилди. Мен “Шундай хабарлашгани йўқ. Унинг бир чорасини кўрмайсизларми?” десам, терговчи “Шофëр мен айбдор эмасман деяпти. Ўзи келиб уриб олди деган гапни қилаяпти” деди. Терговчи “Энди биз терговга ўтказамиз. Ярашасизларми, ярашмайсизларми?” деди. Мен “Шу Баҳодирни уриб кетган шофëрни мен ҳали бирор марта кўрганим йўқ. Қандай қилиб мен кўрмаган одамим билан ярашаман? Инсон бўлса, олдимга келсин. Унинг ҳам бола-чақаси бор. Уриб кетган киши бирор марта дори-дармонга хабарлашгани йўқ” дедим,- дейди А. Пардаев.

Баҳодир билан боғлиқ вазиятни кузатаётган қаршилик ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева маҳаллий ҳокимлик бу иш юзасидан очилган жиноий ишни бости-бости қилиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

Айни пайтда “Эзгулик” жамияти ўтган йилги пахта мавсуми қурбони наманганлик 10 ёшли Аҳроржон Абдуманноннов ишини ўрганмоқда.

Наманган вилояти Поп туманидаги 25-мактабнинг 5-синфида ўқувчиси Аҳроржон Абдумманнов ўтган йилнинг 12 октябр куни пахтадан қайтаётиб, автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган эди.

Аҳроржон Абдуманнонов ишини ўрганган “Эзгулик” жамияти Попдаги 25-мактаб маъмуриятини судга берган.
XS
SM
MD
LG