Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:35

Ўзбекистон Халқ ҳаракатига янги гуруҳлар қўшилди


ЎХҲ муассисларининг Стокҳолмдаги мажлиси, 2011 йилнинг 26 ноябри
ЎХҲ муассисларининг Стокҳолмдаги мажлиси, 2011 йилнинг 26 ноябри

Ўзбекистон Халқ ҳаракати муассисларининг 26-27 ноябр кунлари Стокҳолмда ўтган мажлисида ЎХҲга икки ташкилотни аъзоликка олиш масаласи кўрилди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Халқ ҳаракати Муассислар мажлиси аъзоси, ташкилотнинг Швеция бўлими раҳбари Муҳаммадсолиҳ Абутов маълум қилди.

Жаноб Абутовга кўра, Муассислар мажлиси Ўзбекистон ичида фаолият юритаётган бир ташкилот (номи хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор қилинмади) ва Швециянинг Калмар шаҳрида рўйхатдан ўтган “Ўзбеклар жамияти (диаспораси)”ни ЎХҲга аъзоликка қабул қилишга қарор қилган.

Бундан ташқари, мажлисда Ўзбекистон ичида ЎХҲнинг ташвиқот ва тарғибот ишлари миқёсини кенгайтириш, 8 декабр куни ташкилот бўлимлари томонидан Норвегия, Канада, Туркия ва Брюсселда Конституция кунига бағишланган норозилик намойишлари ўтказиш, Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг янги бўлимлари очиш ҳақида қарорлар олинган.

Айни пайтда Швеция пойтахтида ҳисобот мажлисига йиғилган ЎХҲ муассислари, Муҳаммадсолиҳ Абутовга кўра, ташкилотнинг ярим йиллик фаолиятини қаноатланарли, деб топганлар.

- Хусусан, Гулнора Каримованинг Ню Йоркдаги Модалар ҳафтасига қатнашолмай қолишида ҳам Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Америкадаги бўлими ўтказган намойишларининг ҳам¸ албатта¸ роли бор, деб ҳисоблаймиз. Буларнинг ҳаммаси ўзбек халқига бу Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг ишонарли куч эканлигини билдирди, деб ўйлаймиз, дейди Муҳаммадсолиҳ Абутов.

ЎХҲ Муассислар мажлиси аъзоси М. Абутов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:26 0:00
Бевосита линк


8 декабр куни Европанинг бир қанча мамлакатлари ва Канадада ўтказилиши мўлжалланаётган намойишлар ҳақида гапирар экан, Абутов бу акциялардан мақсад Ўзбекистон Республикасида конституция амалда қўлланилмаётганлиги, унинг оёқости бўлаётганлигидан халқаро жамоатчиликни огоҳ қилиш эканини қўшимча қилди.

Ярим йил муқаддам Европада асос солинган Ўзбекистон Халқ ҳаракати айни пайтда ўз сафида расмий Тошкент режимига мухолиф қарашдаги олтита ташкилотни бирлаштирган.

Айни пайтда¸ ҳаракатнинг яна бир аъзоси - “Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти шу йилнинг 17 ноябр куни ЎХҲ таркибидан чиққанини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG