Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:28

Пахтадан қайтган ўқитувчи энди эшик санамоқда


Газ ва свет қишлоқларда ўқитувчи газ ва свет учун пул йиғишга мажбурланмоқда.
Газ ва свет қишлоқларда ўқитувчи газ ва свет учун пул йиғишга мажбурланмоқда.

Наманганда ҳокимият икки ойча дарс ўтмаган ўқитувчиларни яан дарс ўрнига коммунал тўлов йиғиш учун эшикма эшик юришга мажбурламоқда.


“Коммунал тўловларни аниқлашга 300 ўқитувчи сафарбар этилди”¸

дейди Наманган туманининг Мингбулоқ туманидан қўнғироқ қилган, исми сир қолишини илтимос қилган мактаб ўқитувчиси.

- Район бўйича 300 та ўқитувчи 9 кун юришди коммунал тўловни йиғиштириш учун.

Озодлик: Демак, коммунал тўловни йиғиш учун ўқитувчилар сафарбар қилинди.

- Ҳа. Аниқлаб беради қарздорликни. Кейин уйга монтëрлар, газчилар билан бирга ички ишлардан боришадида. Бу ëқда ўқитувчиларнинг дарси қолиб ўша нарсага сафарбар қилинди. Саккиз кун дарсдан қолдида. Ҳар бир ўқитувчининг ҳар кун 4-5 соатдан дарси бор. Ўқитувчилар дарсдан қолиб ғирт бегона қишлоқларга бориб, йўлкира сарф қилади. Район ҳам катта. Бир бурчакдан иккинчи бурчакка боргунча камида 1000-2000 сўм пул кетади.

Озодлик: Ким томондан мажбурланаяпти?

..................

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.




“Ваъда берилган ёрдамни ололмаяпман”¸

дейди Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Ўртақўрғон қишлоғида яшовчи ёлғиз она Дилором Темирова:

- Президент девонига ëзган эдим кам таъминланган оилалар нимаси бўйича. 2007 йилдан бери ҳозиргача ололмаяпман. Ҳокимга бор, дейди. Ҳокимга борсам, меҳнат биржасига дейди. Умуман ололмаяпманда.

Озодлик: Қорамолга ариза ëзганмидингиз?

- Ҳа. 2007 йил 30 апрелда ëзганман. Шундан бери ололмаяпман. Мана 2011 тугаяпти.

Озодлик: Кам таъминланган оиламан деяпсиз.

- Турмуш ўртоғим ўлган. Иккита фарзандим бор. Бирининг мазаси йўқ. Шу туфайли Каримовга ëзганлигим учун мана яқинда мустақилликнинг 20 йиллигига берамиз деган эди. Унда ҳам бордим, ахмоқ қилишди. Бормаган жойим қолмади. Охири сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлаяпман, дейди Шаҳрисабз туманидаги Ўртақўрғон қишлоғида яшовчи ёлғиз она Дилором Темирова.


“Нега Ўзбекистон туркий халқлар йиғилишларида иштирок қилмайди?”

дейди Сурхондарё вилоятининг Сурхон туманида қўнғироқ қилган тарих ўқитувчиси Ҳасанбой.

- Туркий халқларнинг йиғилиши бўлди Остонада, Бокуда. Нимага ўзбек ҳукумати шу йиғилишларга қатнашмайди? Агар Ўзбекистон ҳукуматининг ақли бўлса, бу йиғилишларни Остонада, Бокуда эмас Тошкентда ўтказиш керак. Ўзбекистон ҳукумати Амир Темурни бобомиз деб тан олган бўлса, Амир Темур бобомиз бир умр туркий халқларни бирлаштириш учун ҳаракат қилган. Йиғилишни барча туркий халқларнинг ота юрти, она юртида ўтказиш керак.

Яна битта масала бор. Бизнинг ота-боболаримиз 10 минг йиллаб Туркистонда яшаган. 1920 йилда пайдо бўлган Ленин бобо Туркистонни парчалаб. Ота-боболаримиз Туркистонда яшаган, ватанимиз Туркистон бўлса, миллатнинг номини ўзгартиришга ўйлаб кўриш керак. Ўзбек деган ном табиатда йўқку. Гербимиздаги Хумо қуши табиатда йўқ. Миллатимиз турк, ватанимиз Туркистон, тилимиз туркий. Шуни бир ўйлаб кўрсин Ўзбекистон ҳукумати. Амир Темурнинг “Бизким мулки Турон амири Туркистон, миллатларнинг энг улуғи ва энг қадимийси, туркнинг бош бўғинимиз” деган гапи бор, дейди сурхондарëлик тарих ўқитувчиси Ҳасанбой.

****************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG