Бу саёҳат давомида такрор ва такрор инқилоб қилган бу халқ билан яқиндан танишиш имконини беради, деган умиддамиз.
Инсоният ва инқилоб бешиги — Мисрга саёҳат
![Қоҳирага элтувчи бу йўл иккига ажратилган ва жуда кенг магистрал йўллардан биридир. Худди Ўзбекистондагидай, Ҳусни Муборак ҳам давлат раҳбарлигида кенг-кенг йўлларни кўп қурдирган.](https://gdb.rferl.org/9c0b2492-ac75-4aba-8c5d-6a9fa8b91436_w1024_q10_s.jpg)
1
Қоҳирага элтувчи бу йўл иккига ажратилган ва жуда кенг магистрал йўллардан биридир. Худди Ўзбекистондагидай, Ҳусни Муборак ҳам давлат раҳбарлигида кенг-кенг йўлларни кўп қурдирган.
![Мисрдаги энг гавжум чорраҳалардан бири. Аксар кўчаларда бўлгани каби бу кўчада ҳам йўл белгилари жуда оз ва тартиб-қоидани ҳар ким ўз интуициясига кўра белгилаб ҳаракатланаверади.](https://gdb.rferl.org/4e7764aa-cb29-47ee-8636-7875c773feb7_w1024_q10_s.jpg)
2
Мисрдаги энг гавжум чорраҳалардан бири. Аксар кўчаларда бўлгани каби бу кўчада ҳам йўл белгилари жуда оз ва тартиб-қоидани ҳар ким ўз интуициясига кўра белгилаб ҳаракатланаверади.
![Саҳролар бағрида яшайдиган Миср халқи учун ҳаёт ва тириклик манбаи бўлган дунёдаги энг узун икки дарёдан бири — Нил Қоҳирадан уни икки қисмга: Қоҳира ва Гизага бўлиб, оқиб ўтади.](https://gdb.rferl.org/7de86475-cc66-43a1-bb51-13df5ea9859f_w1024_q10_s.jpg)
3
Саҳролар бағрида яшайдиган Миср халқи учун ҳаёт ва тириклик манбаи бўлган дунёдаги энг узун икки дарёдан бири — Нил Қоҳирадан уни икки қисмга: Қоҳира ва Гизага бўлиб, оқиб ўтади.
![Мисрнинг деярли ҳамма шаҳарлари юзаси тинч, аммо ости шиддатли оқадиган Нил дарёси қирғоқлари бўйлаб қурилган. Айрим ҳудудларда суви сероб бу дарё деҳқонларга йилда уч марта ҳосил олиш имконини беради.](https://gdb.rferl.org/3880f045-d616-480b-8f1e-bf1064a1436c_w1024_q10_s.jpg)
4
Мисрнинг деярли ҳамма шаҳарлари юзаси тинч, аммо ости шиддатли оқадиган Нил дарёси қирғоқлари бўйлаб қурилган. Айрим ҳудудларда суви сероб бу дарё деҳқонларга йилда уч марта ҳосил олиш имконини беради.