Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:53

Ўзбекистон энг авторитар режимлар бешлигида


Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳукумати лаёқатсизлик ёқасига келиб қолган.
Ҳисобот муаллифларига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳукумати лаёқатсизлик ёқасига келиб қолган.

Ўзбекистон дунёдаги энг авторитар давлатлар бешлигидан жой олди. Британияда чиқадиган нуфузли The Economist журнали эълон қилган “Демократия индекси 2011” ҳисоботида берилган рейтингда 167 мамлакат ичида Ўзбекистон 164 ўринни эгаллади. The Economist нашри бу каби ҳисоботни тўртинчи марта эълон қилмоқда ва ўтган йилгисида ҳам Ўзбекистон рўйхат охиридан 4 ўринда эди. 2011 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида рўй берган халқ чиқишлари, ҳисобот муаллифларига кўра, дунё бўйлаб демократик жараёнларга таъсир ўтказган.


The Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази ҳисоботида давлатлар улардаги демократик жараёнларга кўра тўрт тоифа – тўла демократик, ярим демократик, гибрид режимлар ва авторитар режимларга бўлинган.

“2011 йил сиёсий жиҳатдан фавқулодда жўшқин бўлди. Бу ривожланган мамлакатларда давлат қарзлари ва заиф сиёсий тизим билан боғлиқ бўҳрон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларидаги кескин ўзгариш ва можаролар ва дунёнинг аксар минтақаларида ижтимоий тангликнинг ошишида кузатилди. Баъзи жамиятларнинг кутилмаганда демократлашув томон силжишлар ҳамда дунёнинг баъзи минтақаларида демократияга оид муҳим ўзгаришлар рўй берди”, дейилади “Демократия индекси 2011” ҳисоботида.

Сайлов жараёни ва плюрализм, ҳукумат лаёқатлилиги, жамиятнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки, сиёсий маданият ва фуқаровий эркинликлар каби омиллар воситаси баҳоланган 167 мамлакат орасида Ўзбекистон 164 ўринга қўйилган. Ўзбекистондан автаритарроқ мамлакатлар, тадқиқот муаллифларига кўра, Туркманистон, Чад ва Шимолий Кореядир Авторитар режимлар тоифасига Ўзбекистондан ташқари яна 51 мамлакат киритилган.

10 баллик ўлчамда Ўзбекистондаги сайлов жараёни ва плюрализм 0,08, ҳукумат лаёқати эса 0,79 балл билан баҳоланган.

Ўзбекистонга берилган бундай баҳо ҳусусида муҳожиратда яшаётган мустақил сиёсатшунос Камолддин Раббимовнинг фикрини сўрадик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк



“Демократия индекси 2011” ҳисоботига илова қилинган рейтингда энг демократик давлатлар бешлигидан Норвегия, Исландия, Дания, Швеция ва Янги Зеланидя ўрин олган. Британия 18, АҚШ 19 ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG