Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:04

Араб парламенти кузатувчиларни Суриядан қайтармоқчи


Сурияда 10 ойдан буён Ассад режимига қарши норозиликлар давом этмоқда.
Сурияда 10 ойдан буён Ассад режимига қарши норозиликлар давом этмоқда.

Араб парламенти Сурияда зўравонликлар давом этаётгани боис Араб Лигаси кузатувчиларини қайтаришга чақирди.


Араб парламенти Сурияда халқаро кузатувчилар гуруҳи бўлишига қарамай Ассад режими зўравонликларни давом эттираётгани боис, Араб Лигаси кузатувчиларини қайтариш чақириғи билан чиқди.

Араб парламенти спикери Али Салим ал-Диқбасий эълон қилган баёнотда айтилишича, Ассад режими халқаро кузатувчиларнинг Сурияда бўлишидан фойдаланиб, тинч аҳолига нисбатан ўз қатағонларини давом эттирмоқда.

"Сурия режими томонидан бегуноҳ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши давом этаётганини ҳисобга олиб, кузатувчилар мамлакатни тарк этишлари керак", дейилади Араб парламенти баёнотида.

Араб парламенти Араб давлатлари Лигасининг маслаҳатчи органи ҳисобланади.

Суриядаги фаолларнинг маълум қилишича, Араб Лигаси кузатувчилари Дамашқнинг тинчлик келишуви шартларини бажараётганини текшираётганига қарамасдан, якшанба куни саккиз нафар одам хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.

Араб Лигаси кузатувчилари Суриядаги фаолиятини бошлаганидан буён
Халқаро кузатувчилар боргач айрим шаҳарлардан танклар олиб чиқилгани айтилди.
Халқаро кузатувчилар боргач айрим шаҳарлардан танклар олиб чиқилгани айтилди.
жами 150 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

27 декабр куни Араб Лигасининг 50 нафар кишидан иборат кузатувчилар гуруҳи Сурияга етиб борган эди. Айни пайтда Сурияда 100га яқин кузатувчи фаолият кўрсатаётгани айтилмоқда.

Бу Араб Лигаси томонидан Сурияда тинч норозилик намойиши иштирокчиларига қарши ҳукумат қўшинлари зўравонлигини тўхтатиш доирасидаги режалардан бири эди.

Ишини норозиликлар маркази бўлиб қолаётган Ҳомс шаҳридан бошлаган кузатувчилар миссияси Дараа, Ҳама ва Илдиб шаҳарларига ҳам борди.

Кузатувчилар боргач, Ҳомс ва бошқа бир қанча шаҳарлардан танклар олиб чиқилгани ҳақидаги хабарлар ҳам пайдо бўлган.

Кузатувчилар гуруҳи раҳбари, суданлик генерал Мустафо ал-Дабийга кўра, Суриядаги вазият бўйича якуний баҳони бериш учун кузатувчиларга маълум вақт керак бўлади.

Ғарб давлатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари президент Башар ал-Ассадни зўравонликларда айбдор санайди.

Ассад режими эса тартибсизликлар ортида қуролли террорчилар турганини иддао қилиб келмоқда.

Сурия президенти Башар Ассад режимига қарши 10 ойдан буён давом этаётган норозилик чиқишлари иштирокчиларига қарши куч қўлланиши оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича, 5 мингдан зиёд киши ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG