Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:31

Қирғиз парламенти Андарак воқеасини ўрганади


Қирғиз расмийлари миллатлараро тўқнашув содир бўлган Андарак қишлоғида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Қирғиз расмийлари миллатлараро тўқнашув содир бўлган Андарак қишлоғида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Андарак тожиклари парламент комиссияси жанжалга миллатчиликнинг кучайиши сабаб бўлганини тан олишига ишонмайди.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак тумани Андарак қишлоғида 29 декбар куни соат 15 лар чамасида бошланиб, ярим тунгача давом этган тўқнашув, Бишкек расмийларига кўра, катта ёшдаги тожик миллатига мансуб одамлар томонидан уч нафар қирғиз ўсмирининг калтакланишидан бошланган. (Бу ҳақда 2011 йил 30 декбарда чоп этилган мақолани мана бу ерда ўқишингиз мумкин)

Андарак қишлоғида 2 та уй ва 1 та новвойхона ёқиб ташланган.
Андарак қишлоғида 2 та уй ва 1 та новвойхона ёқиб ташланган.
Аммо Андарак қишлоғида яшовчи тожик миллатига мансуб Тожиддин ҳожи Бобоевнинг айтишича, низонинг сабабларини 2010 йилдан сўнг Қирғизистонда миллатчиликнинг авж олиши билан боғлаш тўғрироқ бўлар эди.

- Қишлоғимизда бундан аввал ҳам муштлашувлар, сув жанжаллари бўлиб келган. Бироқ жанжалларни биз қишлоғимиз ичида ўзаро келишиб бости-бости қилар эдик. Аммо 29 декбарда бўлиб ўтган воқеани ўтган йили ўтган президентлик сайловининг акс-садоси сифатида қабул қилиш керак, -деди Тожиддин ҳожи Бобоев.

Лайлаклик Абдурасулнинг айтишича, айнан президентлик сайлови арафасида миллатчилик руҳидаги президентликка номзодлар қишлоқларга келиб, “Қирғизистон қирғизлар учун” қабилидаги шиорларни тарғиб қилганлар.

- Ўшандан бери Лайлак туманидаги айрим қишлоқларда қирғизлар ва бошқа миллатлар ўртасидаги муносабатларга путр ета бошлади. Миллатчилик жуда авжига чиқиб кетди, -деди Абдурасул.

Андаракликлар тўқнашувнинг эртаси куни, 30 декабр 2011 йил.
Андаракликлар тўқнашувнинг эртаси куни, 30 декабр 2011 йил.
Қирғизистон парламенти махсус комиссияси Андарак қишлоғидаги миллатлараро тўқнашув воқеасини ўраганидган бўлди. Бироқ суҳбатдошимиз Абдурасул парламент комиссияси жанжалга миллатчиликнинг кучайиши сабаб бўлганини тан олишига ишонмайди.

Суҳбатдошимизнинг бу шубҳаларини Лайлак тумани ҳокими Нўмон Сайдуллаевнинг сўзлари ҳам тасдиқлаб тургандай. Туман ҳокими миллатлараро муносабатларнинг ёмонлашувига президентликка номзодини кўрсатган айрим номзодлар ҳам туртки берганини тан олган ҳолда, миллий озчилик вакилларини “нонкўрлик”да айблади:

- Мен гапнинг очиғини айтаман. Бориб, Ўзбекистондаги тожикларнинг аҳволини ҳам бир кўриб келинглар. Улар сизлардан яхши яшаётгани йўқ. Биз Қирғизистонда жуда катта эркинлик бериб қўйдик. Шунинг оқибатида диаспоралар ҳам ўта сиёсийлашиб, ўз ўрнини билмай қолди, -деди Лайлак туман ҳокими Нўмон Сайдуллаев.

Андарак қишлоғи милициянинг кучайтирилган назорати остида.
Андарак қишлоғи милициянинг кучайтирилган назорати остида.
Парламент комиссиясининг раиси Тўрабой Зулпукаров эса Андарак қишлоғидаги воқеа тафсилотларини ўрганиш эндигина бошланганини ва комиссия хулосаси текширув якунлангач эълон қилинишини билдирди. Ҳозирча эса парламент комиссияси Андарак қишлоғида милиция назоратини кучайтиришни тавсия қилган холос.

Ички ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича. 29 декабрда 500 қирғиз ва 1000 нафар тожик иштирок этган тўқнашувда қирғизлар томонидан 2 та савдо шаҳобчаси, 1 та новвойхона ёқиб юборилган, 2 та уйга ўт қўйиш ҳаракати бўлган. Тўқнашув пайтида жабрланганлар ва ўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Мазкур воқеа юзасидан 5 киши қўлга олиниб, тергов қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG