Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:52

АҚШ ўз аскарлари "аҳлоқсизлиги"ни тергов қилмоқда


АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси ўзнинг тўрт нафар аскари толиб жанггарилари жасадларига сияётгани тасвирланган видео юзасидан тергов қилаётганини маълум қилди.


АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси эълон қилган баёнотда айтилишича, YouTube порталида пайдо бўлган видеонинг манбаси ва ҳақиқийлиги аниқланганича йўқ.

Пентагон матбуот котиби Жон Кёрби Интернетда пайдо бўлган видео ташвишга сабаб бўлганини таъкидлади. “Ким бўлишидан ва қай ҳолатда бундай қилганидан қатъий назар – бу ҳолатни тергов қилаётганимизни биласиз – бу ҳаракатлар ўтакетган аҳлоқсизлик ва ҳарбий кучлар вакили учун қабул номақбул ҳатти-ҳаракатдир”, дея таъкидлади у.

Видеода автомат ушлаган АҚШ ҳарбий униформасидаги тўрт киши тасвирланган. Улар америкача акцентда гапириб, кулган ҳолда уч нафар соқолли кишининг жасади устига сияётгани кўрсатилган.

Улардан бири жасад устига сияр экан “юрагига”, деб кулади. Яна бири эса истеҳзо билан “яхши қол оғайни”, дейди.

YouTube ва бошқа Интернет сайтларига жойлаштирилган видеони ким олгани ҳозирча аниқ эмас. Лекин видеокамерани ушлаб турган киши ҳам бошқалар каби америкача акцентда гапириб, ҳарбий қўлқопда экани кўриниб туради.

Видеонинг эълон қилиниши Вашингтон Афғонистонда муросага эришиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган ва АҚШ аскарларини мамалкатдан олиб чиқишга уринаётган нозик пайтга тўғри келди. Толибон ҳаракати жорий ой бошида Қатарда ўз ваколатхонасини очиб, халқаро ҳамжамият билан тинчлик музокараларида иштирок этишга розилик берган эди. Толиблар шунингдек АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасида қолаётган жанггариларини ўз ихтиёридаги асирлар билан аламшишни ҳам талаб қилган эди.

Толибон матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу видеодаги ҳолатни “ёввойилик” дея атади ва АҚШ етакчилигидаги кучлар 2001 йилда Толибон ҳукуматини ағдаргандан бери “бу каби ошкор бўлмай қолган юзлаб ҳодислар рўй берган”, дея таъкидлади.

Лекин Рейтерс агентлиги Мужоҳиднинг “бу видео музокараларимиз ва асир алмашиш режаларига путур етказмайди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди. У шунингдек, толиб жанггарилари ўзининг қуролли қарама-қаршилик ҳаракатларини давом эттиради, дея қўшимча қилди.

Видео афғонистонликлар ғазабига сабаб бўлмоқда. Қандаҳорлик Омонуллоҳ бу ҳодиса тинчлик истиқболларига путур етказишидан ташвишда эканини айтади.

- Биз Толибон жанггарилари жасадларига сийган АҚШ аскарлари ҳаракатларини қоралаймиз. Бу тинчлик музокараларига зарар етказади. Бундан Қўшма Штатлар Афғонистонда тинчлик ўрнатилишини истамйди, деган тасаввур туғилади ва бу ҳаракат мамлакатдаги аянчли вазиятни янада кескинлаштиради.

Кобуллик Феда Муҳаммад эса бу воқеа Афғонистондаги аскил-америка кайфиятини янада кучайтиришини айтади.

- Мусулмонлар жасадига сийган АҚШ аскарлари жиноят қилди. Улар бундай жиноятга қўл урган экан, уларнинг мамлакатимизда қолишларини истамаймиз. Хориж аскарларининг мамлакатимизда бўлишини истамаймиз, дейди у.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Интернетда пайдо бўлган видеога муносабат билдирганича йўқ. Карзайнинг жорий ҳафта Кобулда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман билан учрашиши кутилмоқда.

Афғонистонда кейинги бир неча йил ичида аксил-америка кайфиятларининг зўравонликларга айланиши кузатилган. Қуръони Каримнинг таҳқирланиши ҳақидаги хабарлар ортидан Афғонистонда одамлар ўлимига сабаб бўлган намойишлар келиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG