Ҳафта суратлари -- 21-27 Январ, 2012
1
Ню Йоркда БМТ биносида Сурия юзасидан резолюция муҳокамаси бўлаëтган пайтда¸ актëрлар бино ëнида Сурия президенти Башар ал-Ассад ва Россия Бош вазири Владимир Путин маскаларини кийиб туришди. (Ассошиэйтед пресс учун Тимоти А. Клари)
2
Исломободда мотициклнинг орқа ўриндиғида тик турган ëш бола бошқа болаларнинг ўйнаëтганини томоша қилмоқда. (Ройтерс учун Файсал Маҳмуд)
3
Ўзбекистондан келган ноқонуний мигрант Москванинг Қозон вокзалидаги полиция идорасининг ифлос деразасидан қарамоқда. Россия Бош вазири Владимир Путин миграция ҳақидаги қонунни қатъийлаштиришни режаламоқда. (Ассошиэйтед пресс учун Андрес Смирнов)
4
Украина порт шаҳри Одесса яқинидаги Болград шаҳарчасида Спасо-Преображенский черкови ëнмоқда. 1838 йилда қурилган гумбаз ëнғин натижасида қулаб тушди. (Ройтерс)