Озодликнинг воқеа жойидаги мобил мухбиридан олинган маълумотга кўра, портлаш натижасида аввалига аҳоли вакилларидан бир киши жароҳатланган ва айни кезда оғир аҳволда қолмоқда.
Воқеа жойига етиб борган ўт ўчирувчилардан икки нафари ёнғинни бартараф этиш чоғида енгил тан жароҳати олган.
Андижон шаҳрининг 2-микрорайонидаги 16-уйда содир бўлган портлаш газ таъминотининг нотекислиги боис содир бўлгани айтилмоқда.
Манбанинг Озодликка ёзишича, портлаш 13 феврал куни кундуз соат 2 лар атрофида 4 қаватли уйнинг 3-қаватида содир бўлган ва унинг овози 3 километрлик радиусда эшитилган.
Воқеа гувоҳига кўра, аввалига кучли портлаш содир бўлган. Портлаш натижасида бинонинг ён томонидаги бетон деворлар қулаб тушган. Портлашдан сўнг воқеа жойига ўт ўчирувчилар келишган.
Аммо, улар кетганидан бироз ўтиб бинода ёнғин чиққан. Ёнғиннинг 3 ва 4 қаватларидаги бир неча хонадонларга ўтгани айтилмоқда.
Айни кезда воқеа жойи шаҳар милицияси ходимлари томонидан ўраб олинган ва ҳудудга ҳеч ким қўйилмаяпти.
Андижон шаҳар Тез тиббий ёрдам марказининг ўзини таништирмаган расмийси жароҳатланганлар ҳақидаги норасмий маълумотларни тўлиқ тасдиқлади.
Ундан олинган маълумотга кўра, портлашдан жароҳат олган аҳоли вакили 35 ёшли Анвар Ражабовдир. Анвар Ражабов куйишнинг 1-2 даражали тоифаси билан жароҳатланган ҳамда бош ва елка қисми 15 фоизга куйган. Унинг аҳволи оғир экани айтилди.
Тез тиббий ёрдам марказининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, ўт ўчирувчи ходимлар — 39 ёшли Хайрулло Бобохўжаев ва 32 ёшли Акмал Содиқовлар енгил тан жароҳати олган.
Уларнинг портлашдан бироз ўтиб содир бўлган ёнғинни ўчириш чоғида юқори қаватдан йиқилиб тушгани айтилмоқда.
Озодлик воқеа тафсилотларини аниқлашда давом этмоқда. Қўшимча маълумотлар учун Озодликни кузатиб боринг.