21 феврал, сешанба куни Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузгани сабабли изоляторга тушган марказий-осиёликлар камералардаги қулфларни бузиб Хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказини тарк этишган, деди Озодликка бу хабарни тасдиқлаган Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Ички Ишлар бошқармаси ахборот бўлими бошлиғи Вячеслав Степченко.
- Мен 8 киши ўзбошимчалик билан ўзлари жойлаштирилган бинони тарк этганликларини тасдиқлайман, айрим оммавий ахборот воситаларида айтилаётгандек, улар қочиб кетмаган. “Тарк этган” ва “қочиб кетган” сўзларининг ўртасида катта фарқ бор, чунки улар жиноятчилар эмас, шунчаки Россияда маъмурий қоидаларни бузганлиги учун депортациядан олдин сақланадиган марказга олиб келинган, дея тушунтиришга уринди Вячеслав Степченко.
Петербург Ички ишлар бошқармаси расмийсининг сўзларига кўра, қочганларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқароси, уч нафари Тожикистон фуқароси ва яна бир қочоқ Қирғизистон фуқароси бўлган. Бироқ, изолятордан қочган ўзбекистонликлардан бири 21 феврал куниёқ изоляторга қайтиб келган.
Санкт-Петербург Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган маълумотларга кўра, Красное қишлоғи ёнида жойлашган Хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказини тарк этган шахслар қуйидагилардир:
1) Закиев Алишер, 24 ёшда, Тожикистон,
2) Жумаев Ҳасан, 28 ёшда, Тожикистон,
3) Қодиров Самарбек, 27 ёшда, Қирғизистон,
4) Юлдашев Хуршид, 21 ёшда Ўзбекистон,
5) Зарипов Комил, 26 ёшда Ўзбекистон,
6) шахси аниқланмаган,
7) шахси аниқланмаган.
Ўзбекистонлик 21 ёшли Шамсутдинов Тиловолди камерага қатиб келгани айтилмоқда.
Оммавий ахборот воситаларида келтирилаётган маълумотларга кўра, қочиш пайтида муҳожирлар полиция ходимларига қаршилик кўрсатган.
Шунга қарамасдан, Вячеслав Степченко “ўзбошимчалик билан марказни тарк этган шахслар” қидирувга берилмаслигини маълум қилди.
- Гап шундаки, қонун бўйича марказни руҳсатсиз тарк этган муҳожирлар қидирувга берилмайди, чунки улар маъмурий қонунбузарликка йўл қўйган, деди Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Ички Ишлар бошқармаси ахборот бўлими бошлиғи Вячеслав Степченко.