Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Минск метросини портлатишда айбланган шахс қатл қилинди


25 ёшли Владислав Ковалёв Минск метросидаги портлаш айбдори сифатида эълон қилинган.
25 ёшли Владислав Ковалёв Минск метросидаги портлаш айбдори сифатида эълон қилинган.

Ўтган йилнинг апрелида Минск метросида портлаш содир этганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Владислав Ковалёв қатл қилинди.

Бу ҳақда Владислав Ковалёвнинг онаси Любов Ковалёва “РИА Новости” ахборот агентлигига маълум қилди.

Любов Ковалёвага кўра, ўғлининг 16 март куни қатл қилингани ҳақида расмий билдиришнома олган.

Ўтган йилнинг 11 март куни Минск метросида содир этилган портлаш оқибатида 15 одам ҳалоқ бўлган ва юзлаб одам жароҳатланган эди.

Минск суди ушбу портлашда айбдор деб топилган Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коноваловни ўлим жазосига ҳукм қилганди.

Минск метросидаги портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.
Минск метросидаги портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, судланувичлар Минскда 2008 йилда рўй берган портлашда ҳам айбдор, деб эълон қилинган. 25 ёшли Коновалов ва Кавалёв портлашлар рўй беришидан уч кун ўтиб қўлга олинган эди.

Тергов жараёнида Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коновалов ўз айбларини қисман тан олган эдилар. Бироқ суд жараёнида Ковалёв босим остида ўзига билдирилган айбловларни тан олишга мажбур бўлганини, ўзининг портлашга алоқадор эмаслигини билдирган эди. Бироқ бу баёнот суд томонидан эътиборга олинмаган.

Президент Александр Лукашенка режими апрел портлашини мамлакатдаги барқарорликка путур етказиш уриниши дея баҳолаган эди. Бироқ Белорус режими танқидчилари Лукашенканинг махсус хизматлари витебсклик икки йигитни фитнага махсус аралаштирганига оид тахминларни илгари сурган.

Ковалёв ва Коноваловга нисбатан суд жараёни пайти.
Ковалёв ва Коноваловга нисбатан суд жараёни пайти.
Ҳуқуқ фаоллари Беларус расмийларини судланувчиларга ўлим жазоси қўлламасликка чақираётган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Витебск вилоятидан бўлган Владислав Ковалёв ва Дмитрий Коноваловларнинг Минск метросидаги портлашга алоқадор эканликларини шуба остига олганлар. Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари ва Европа Иттифоқи расмийлари Белорус президенти Александр Лукашенкодан айбланувчиларга нисбатан ўлим жазоси қўлламасликни илтимос қилган эди.

Жума куни, яъни 16 мартда Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Белорус ҳукуматини суд ҳукмини бекор қилишга чақирганди.

Дмитрий Коноваловнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Дмитрий Коноваловнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Бироқ Александр Лукашенко икки нафар айбланувчининг жиноятлари ўта оғир эканини қайд этган ҳолда, уларга белгиланган жазо чорасини ўзгартиришсиз қолдирган.

Беларус Европада ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлатдир.

Ҳозирда Владислав Ковалёв билан бир қаторда ўлим жазосига ҳукм этилган Дмитрий Коноваловнинг тақдири номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG