Москвада оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, машҳур боксчи Николай Валуев ҳомийлигида бўлиб ўтган “Букмекер Кубоги” бокс бўйича мусобақасида иштирок этган андижонлик Файзулло Аҳмедов ва тошкентлик Ғайрат Аҳмедовлар ўз вазнида ғолиб чиқди.
Бу мусобақа “Tough Fight – Жон кечди жанглари” бокс турнири доирасида Москванинг Milk Moscow спорт аренасида ўтказилди. Tough Fight турнирларининг бокс бўйича бошқа мусобақалардан фарқи бу жанглар 1 раунддан иборат бўлиб, 12 дақиқа давом этади. Шунинг учун бу мусобақалар спортчилардан алоҳида жисмоний ва руҳий тайёргарликни талаб этади.
Мусобақада айнан ўзбек боксчилари иштирокидаги жанглар муҳлисларнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди.
70 кг вазн тоифасидаги жангга россиялик Дмитрий Ғаниевга қарши рингга Андижон бокс мактаби вакили "Тротил" лақаби билан танилган Файзулло Аҳмедов тушди. Жисмонан баққуватроқ чиққан Файзулло ўйин ҳакамлари томонидан ғолиб деб топилди.
Файзулло журналистлар билан мулоқоти чоғида ғалабаси учун ота-онаси ва тренерларидан миннтадор эканини билдирди:
- Машқ, ота-онам дуоси, тренерларимнинг ёрдами туфайди ғалаба қилдим, Оллоҳга шукр!– деди Файзулло Ахмедов.
Яна бир ўзбек жангчиси – 33 ёшли тошкентлик “Чемпион” лақаби билан рингга тушадиган Ғайрат Аҳмедов Россиянинг Миасс шаҳридан бўлган бокс устаси Геннадий Максимов билан 90 кг вазн тоифасида беллашди.
Жангнинг бошидаёқ ҳужумга ўтган Ғайрат рус боксчисини нокдаунга жўнатди. Жангда ғолиб чиққан бокс устаси Ғайрат Ахмедов россиялик яна бир машҳур профессионал боксчи Денис Лебедевни жангга чақирди.
“Сен буюк боксчиларни йиқитганингни мен тан оламан, лекин мен билан куч синашиб кўришга чақираман, биродар”, деди AKBOXING.RU нашрига берган интервьюсида WBA йўналиши бўйича чемпионликка асосий даъвогар саналаётган ўзбек чемпиони.