Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Пахтадан зарар кўрган фермерларга ëрдам берилади


Ўзбекистон ҳукумати "Шароити мураккаб ерларда давлат эҳтиёжи учун 2011 йили пахта етиштирган фермер хўжаликларига молиявий кўмак кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлади.


Бу ҳақда хабар қилган Подробно. уз сайтига кўра, ҳосилдорлиги паст бўлган ер майдонида етиштирилмай қолган пахта хом ашёсининг ҳар бир тоннаси учун давлат фермерга 337 минг сўмдан товон пули тўлайди.


Расмий изоҳ

Бу ҳақдаги расмий хабарда айтилишича, ҳосилдорлиги паст ерларда 2011 йили давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирган фермер хўжаликларига молиявий кўмак кўрсатиш учун 140 миллиард сўм ажратилган.

Ёрдам пулини ерлари ўртача бонитет балли 60 дан паст бўлган фермер хўжаликлари олади.

Бу ҳақдаги хабарни шарҳлаб беришларини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилдик.

Вазирликнинг исмини айтмаслигимизни сўраган етакчи мутахассисларидан бирининг айтишича, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низом янгиликдир, яъни молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби алоҳида қарор билан белгилаб қўйилаяпти.

Айни пайтда мутахассис мана бу гапни ҳам айтди:

- Аслида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йилдаги қарори билан 2008 йилдан бошлаб шундай тадбир амалга оширилаяпти. Сиз айтаётган ҳужжатнинг Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланиши кутилаётган эди. Унинг чиққан-чиқмаганидан хабарим йўқ, деди Вазирлик етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон президенти 2007 йил 5 ноябрда қабул қилган “Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра унумдорлиги паст, мелиоратив ҳолати ёмон хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан мақсадли маблағлар йўналтириш белгиланган эди.

Бироқ ўша ҳужжатни шарҳлаган расмий нашрлар унда фермер ҳосил ололмаганидан кўрган зарарни қоплашга оид меъёрлар белгилангани тўғрисида хабар қилмаган.

Ҳукумат тасдиқлаган янги Низом тўғрисида вазирликнинг матбуот хизматидан ҳам конкрет жавоб ололмадик. Хизмат вакили ҳукумат шу пайтгача табиий офатлардан кўрилган зарарни қоплаб келгани тўғрисида гапирди.


Фермер нима дейди?

Фермерлар ҳуқуқлари учун курашиб келаётган жиззахлик собиқ фермер Мамиржон Азимовнинг айтишича, ҳукуматнинг олинмай қолган ҳосил учун товон пули тўлаш тўғрисидаги қарори янгиликдир ва уни олқишлаш лозим.

- Ер бонитети 60дан паст бўлган фермерларга товон пули тўланиши деган масала янгилик фермерлар учун, деди Мамиржон Азимов.

Бонитет – ер майдонининг иқтисодий самадорлиги даражасини белгиловчи кўрсаткичдир.

Демак, ҳукумат қарорига кўра, бонитет балли 60 дан қуйи бўлган ерларда деҳқончилик қилган фермерлар ёрдам олади.

Мамиржон Азимовга яна бир неча савол бердик.

Озодлик: Балл бонитетнинг даражасини ким белгилайди?

- Тошкентда махсус мутахассислар бор ўлчайдиган. Улар келиб туриб ўша ерларни тўрт-беш жойлардан бирга бир чуқурликда қилиб тупроғидан олиб кетишади. Кейин хулосасини жўнатади.

Озодлик: Балл бонитет ҳар йили ўлчанадими?

- Йўқ. Ҳар йили ўлчанганлигини кўрмаганман, лекин ўша фермерлар ëзма равишда чиқиб талаб қилса, ҳар йил ҳам келиб ўлчаб кетишлари мумкин. Лекин унин тўлайдиган суммалари бор, дейди Мамиржон Азимов.

Жиззахлик собиқ фермер Мамиржон Азимов ҳукуматнинг товон пули тўлаш тартиби тўғрисидаги қарори ҳақида бундай деди.

- Агар ҳақиқатан ҳам балл бонитети паст бўлган ер майдонларига ҳукумат томонидан товон пули тўланадиган бўлса, бу фермерларнинг жуда катта ютуғи бўлади.

Озодлик: Ҳосилдорлиги паст бўлган ерлардан олинмай қолган бир тонна пахта учун 337 минг сўм тўлайди, деяпти. Бу катта пулми ë унчалик катта эмасми?

- Буни катта деб айтолмаймиз, лекин нормал ҳолат, деб қабул қилсак бўлади. Чунки ҳар ҳолда фермерлар фойда кўрмаса ҳам олган қарздорликни ëпишга етади. Нефт маҳсулотлари бўлсин ëки минерал ўғитларнинг қарздорлигини ëпишга етади сумма маълум бир миқдорда, деди Мамиржон Азимов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG