Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:15

Милиция терговчиси суд қилинмоқда


3 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз тумани судида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими терговчиси, лейтенант Анвар Холиёров устидан маҳкама жараёни бошланди.


Терговчи маҳбусни жонига қасд қилишга мажбурлашда айбланмоқда

Шу йилнинг 4 февралида ҳибсга олинган 25 яшар милиция зобити тергов даврида гумонланувчи Алмардон Бердиқуловни ўз-ўзини ўлдиришга мажбур қилганликда айбланмоқда.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 206-моддаси (Ҳокимият ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 234-модда (Қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ва ушлаб туриш) сида кўзда тутилган жиноятлар содир этганлик юзасидан айблов хулосаси эълон қилинган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан тузилган айблов хулосасига кўра, 2011 йилнинг 20 ноябрига ўтар кечаси Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими биносида 31 ёшли Алмардон Бердиқулов ўз жонига қасд қилган.

Бу хусусда ўтказилган суд тиббий экспертиза хулосаларига мувофиқ¸ марҳум ИИБ томига чиқиш нарвонига ўзини осиш натижасида вафот этган. У ИИБга ўғирликда гумонланиб, Чироқчи тумани “Бешчашма” қўрғонча милиция пункти бошлиғи, подполковник Анвар Зиётов ҳамда унинг Нодир ва Юнус исмли шериги томонидан келтирилган.

Айблов хулосасида бугунги суд курсисида ўтирган терговчи Холиёровнинг марҳумни ноқонуний равишда ҳибсда ушлаб тургани ва унга руҳий босимлар ўтказгани таъкидланади.

"Бердиқуловни бошқалар ўлдириб¸ терговчини қўрқитишган"

Анвар Холиёровнинг яқинлари ва ҳимоячилари марҳум Алмардон Бердиқуловнинг ўз жонига қасд қилмагани, аксинча, унинг Чироқчи тумани “Бешчашма” қўрғонча милиция пункти бошлиғи, подполковник Анвар Зиётов ҳамда унинг Нодир ва Юнус исмли шериги томонидан ўлдирилгани, Холиёров эса иродасизлик қилиб, айбни бўйнига олганини иддао қилишмоқда.

Бу шахслар аввал ҳам худди шу каби жиноятларни содир этган. Марҳум Алмардоннинг ота-онаси ҳам ана шу фикрда собит:

"Қашқдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи С. Ҳайдаров, Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи И. Ишмуродовлар қийноқ фактини яшириш мақсадида Холиёровнинг иродасизлигидан фойдаланган ва уни “поставка” қилишган"¸ деган фикрда марҳумнинг яқинлари.

Анвар Холиёровнинг ўзи эса Озодлик радиосига 2011 йилнинг ноябрида берган интервьюсида Бердиқуловнинг ўз жонига қасд қилгани, қонунда қийноқнинг тақиқланганини айтган эди.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатларга кўра, дастлабки тергов ва суриштирув жараёнларида сўроқ қилинувчиларга нисбатан қийноқ қўллаш одатий ҳолга айланган. Ҳатто аёлларнинг зўрланиши, гумонланувчиларнинг оғир тан жароҳатлари олиши ва ҳатто, ўлдирилиши ҳолатлари ҳам кузатилади.
XS
SM
MD
LG