Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:54

Качаловода ўлганлар шахси аниқланди


Москванинг Качалово бозоридаги омборда чиққан ёнғин оқибатида нобуд бўлган 17 муҳожирдан 11 тасининг фамилияси эълон қилинди. Москва шаҳар суд-тиббий экспертлари ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг Ўзбекистон, бирининг эса Тожикистон фуқароси эканини билдирди.

Москва шаҳар Тергов қўмитаси пайшанба куни оммавий ахборот воситалари орқали Качалово бозоридаги ёнғинда ҳалок бўлган 11 кишининг исми-шарифларини эълон қилди.

17 нафар жасаддан тергов ва полиция ходимлари 10 таси ўзбекистонлик, биттаси Тожикистон фуқароси эканини маълум қилди.

Качалово бозорида нобуд бўлганлардан аниқланганлар фамилиялари:

Ўзбекистон фуқаролари:
1. Б.Б. Элбоев, 1974 й.т.;
2. Г.Х. Шодмонқулов, 1973 й.т.;
3. С.Е. Пардаев, 1983 й.т.;
4. П.Б. Астанқулов, 1990 й.т.;
5. И.З. Бердиев, 1987 й.т.;
6. Ж.М. Мақсумқулов, 1991 й.т.;
7. С.С. Мақсумкулов, 1982 й.т.;
8. М.С. Мақсумқулов, 1977 й.т.;
9. С.Х. Ғозиев, 1991 й.т.;
10. У.М. Мақсумқулов, 1986 й.т.
11. Э.Б. Болтабоев, 1975 й.т. Тожикистон фуқароси.

Келтирилганлар исми фамилияларидан камида 4 нафарининг ака-укалар экани ойдинлашади.

Айни пайтда, Россия Тергов қўмитаси ëнғин айбдори сифатида гумонланиб муҳожирлар яшаган бино эгаси – “Старт2” ширкати бош директори 57 ёшли Владимир Ликов ва бинони улгуржи савдо омборига айлантирган 48 ёшли “Альбасет” фирмаси раҳбари Седрак Степанянни сўроқ қилмоқда.

Терговчилардан олинган норасмий маълумотларга кўра, Владимир Ликов омборга эгалик қилган фирманинг ҳақиқий раҳбари эмас, у бу ширкатда юрист вазифасини бажариб келган.

Качалово омборини ижарага олган ота-бола Степанянлардан ҳибсга олинган ўғил Седрак муҳожирлар яшаётган бинонинг ташқарисида ҳеч қандай қулф осилмагани ва ойналарда панжаралар бўлмаганини иддао қилмоқда.

Седрак Степанян ўзининг танишлари орқали оммавий ахборот воситаларига унинг омборида ишлаган ва ёнғинда ҳалок бўлган аравакаш ва юк ташувчилар оилаларига ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларининг дастлабки тахминларига кўра, ёнғин ишчиларнинг кийими қуритилаётган иситиш мосламасидан келиб чиққан.

Москва шаҳар Тергов қўмитаси 3 апрел куни соат тонгги 5 ларда Качалово бозорига тегишли омборлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 17 одамдан қолган 6 нафари шахсини аниқлашни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG