Линклар

Шошилинч хабар
12 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:22

Россияда Меҳнаткашлар куни нишонланди


Россия Президенти Дмитрий Медведев ва янги сайланган президент, амалдаги Бош вазир Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган Биринчи май демонстрациясида иштирок этди. Намойишда 120 мингдан ортиқ одам қатнашгани айтилмоқда.

Россия касаба уюшмалари федерацияси ва “Единая Россия” партияси томондан 1 май - меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни муносабати билан уюштирилган бу тадбирда намойишга чиққанлар фақат ижтимоий шиорларни кўтариб чиқди.

Тверской кўчаси бўйлаб чўзилган колоннани бошқарган Медведев, Путин ва Москва мэри Собянинлар ортида “Биз – кучмиз!”, “Меҳнаткашлар Путин ва Медведев учун!”, “Баҳор келди – ботқоқ қуриди!” (Россия мухолифати Болотная майдонида уюштирган оммавий юришга ишора қилинмоқда-таҳр.) шиорларини кўтарган "Единая Россия" партияси аъзолари юрди.

Майдонда шарларни кўтариб кетаётган аёл сиёсатдан мутлақо узоқлиги ва байрамона кайфиятни ҳис этиш учун намойишга келганини айтади Озодликка.

- Чиройли одамларни кўриш, кайфиятни яхшилаш. Менимча, бундан ортиғи керак эмас. Шунинг учун юришнинг охиригача етиб борамиз, дейди касаба уюшмаси вакили Елена Володина.

Пойтахт полициясининг расмий маълумотига кўра, Биринчи май намойишида Кремл ёнидан 120 мингдан 150 минггача одам ўтди.

Россияда Меҳнаткашлар куни нишонланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00


Намойишчилар оқимини телефонига видеотасвирга олаётган ўзбекистонлик Эрали исмли йигитни суҳбатга тортдик.

Озодлик: Эрали, 1 май сиз учун қанақа кун?

- Нима дейман, Россиянинг асосий байрами. Россия, Қирғизистонларда деҳқонлар байрами. Ўзбекистонда эса яшариш, кўкламлашиш байрами. Қаерда бўлмайлик байрамлар кўпроқ бўлсин. Дам олиш кунлари шундай айланиб юрайлик. Биз ҳам нишонлаяпмиз, ичкарида боллар дам олишяпти. Мен камерага туширишга келдим ўзим. Ёмон эмас, буларда ҳам байрам яхши бўлар экан, дейди Москвада “деҳқонлар байрами”ни нишонлаётган ўзбекистонлик Эрали.

1 Май сиз учун нимани англатади?
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00


1 май намойишлари Россиянинг деярли барча йирик шаҳарларида ўтказилмоқда. Касаба уюшмаларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, 1 май куни митингларда 2 миллиондан зиёд одам иштирок этган.

Москвалик Кирилл бундай байрамларда мутлақо иштирок этмаслиги ва бу байрамнинг мазмунсиз тадбирга айланганини гапиради.

- Эслатиб ўтмоқчиманки, бу байрамни Чикагода 1886 йилда 15 соатлик иш кунига қарши чиққан фабрика ишчиларидан 6 нафари отиб ўлдирилганидан кейин нишонлаш одатга кирган. Ишчилар бу намойишларга чиқиб ҳақларини талаб қилишлари керак. Шунчаки демонстрацияга сайр қилишга чиқишда маъно кўрмаяпман, дейди Кирилл.

1 май намойишларини Россиядаги сиёсий кучларнинг деярли барчаси ўтказмоқда. Соколники паркида “Справедливая Россия”нинг минг кишилик “Сиёсатга баҳор керак!” шиори остида маёвкаси уюштирилди; Пушкин ҳайкали остида Владимир Жириновскийнинг ЛДПР партияси вакиллари йиғилди.

Театралная майдонида эса коммунистларнинг 5 минг тарафдори намойиш қилди.

1 май куни Москванинг Октябрская майдонида рус миллатчи ҳаракатлар намойишга чиқди. Улар Россия президентлигига Владимир Путин сайланиши муносабати билан мотам белгиси ҳисобланган қора ленталарни тарқатди.

Айни пайтда, парламентдан ташқари мухолифат кучлари 1 майга режалаштирилган Болотная майдонидаги митингни ўтказишдан воз кечди. Улар 6 майда оммавий “миллионлар маршига” тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG