Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:33

Ўзбекистонда буханка нон истеъмоли камайди


Ўзбекистонда нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида 24,9 фоизга камайиб кетди. Бу ҳақда хабар қилган Podrobno.uz сайтига кўра, бу давр мобайнида мамлакатда 7 минг 200 тонна нон маҳсулоти ишлаб чиқарилган.


Қозоқ уни арзонлади...

Тошкентдаги “Олтин нон” масъулияти чекланган жамиятнинг ўзини таништирмаган ходими ўзи ишлайдиган корхонада ишлаб чиқариш ҳажми қисқарганини эътироф этар экан, бунинг сабабини изоҳлашга ҳаракат қилиб, бундай деди.

- Бозорда Қозоғистондан келтириладиган ун кўпайиб кетгани тўғрисида айтишади. Қишлоқлар аҳли ўша ундан ўзи нон ёпиб емоқда. Натижада бизникига ўхшаган корхоналар маҳсулотига талаб озаймоқда, деди “Олтин нон” вакили.

Нон ишлаб чиқарувчилар “Тошкент нон” ассоциацияси раҳбарларидан бирига кўра¸ ассоциацияга қарашли корхоналарда жорий йилнинг биринчи чорагида нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:

- Камайди. Биринчи кварталга где то 25 фоизгами камайдида. Бу таъсир импорт унига боғлиқ. Агар импорт уни нархи баланд бўлиб кетса, ҳаммаси Ўзбекистон унига ëпишганидан хусусийлар, бозорчилар, тандирчилар, новвойлар Ўзбекистон унига ўтишга ҳаракат қиладики, импорт уни қиммат бўлгани учун. Ўтган йил ноябр, декабрда бир кило Қозоғистон уни тахминан 1500-1600 сўм бўларди. Ҳозир эса бир кило импорт ун 900 сўм. Нарх 1500 сўмдан 900 сўмга тушди. Қанча импорт уни нархи камайса, бу ерда ҳам қолипли нон кетиши камаяди. Импорт уннинг нархи кўтарилса, нон кўтарилади¸ деди “Тошкент нон” ассоциацияси раҳбарларидан бири.

"Қозоғистоннинг сифатли уни мамлакатга кўпроқ кириб келаяпти, шунинг учун арзонлаяпти, шунинг учун одамлар уйларида нон пишириб еяпти десак ҳам бўлади. Нафақат уйида пишираяпти, унни ишлатаëтган хусусий тадбиркорлар ҳам импорт унга ўтаяпти. Чунки сифати тузукроқ. Арзон бўлгани учун импорт унини ишлатиш кўпаяяпти. " Тошкент нон" учун бу зарар. Чунки оборот камаяяпти, ишлаб чиқариш камаяяпти, соф фойда камаяяпти"¸ дер экан корхона масъули "Тошкент нон" сифат орқали ишлаб чиқаришни кўтариши керак, деган ишончда.

Новвой нон турганда¸ буханка кетмайди...

Мавзу юзасидан тошкентлик иқтисодчи Миркомил Тошкандийнинг фикрига ҳам қизиқдик. Суҳбатдошимизнинг 2007 йида шахсий нон дўкони бўлган ва шунинг учун ҳам у мавзуни яхши билади.

Нон ишлаб чиқариш ҳажми қисқаргани сабаблари тўғрисида фикр юритар экан, иқтисодчи бундай деди:

- Биринчи сабаби шуки, агар бозорда нарх-наво ошса, буханка ноннинг кетиши яхши бўлади. Агар бозорда нарх-наво стабилний турса, қолипли нон кетиши унчалик яхши бўлмайди. Бу биринчи сабаби.

Иккинчи сабаби шундаки, қолипли нонни ишлаб чиқаришда фонд бўйича берилади ун. Яъни фондовой уннинг вақтида етказилмаганлиги бўлади. Бу иккинчи сабаб.

Учинчи сабаби шундаки, Ўзбекистонда элита буғдой етиштирмагани учун бу буғдой импорт қилинади. Қозоғистондан ва бошқа давлатлардан киради. Агар шу нонни қолипли нонга аралаштирмаса, қолипли нон яхши чиқмайди.

Қозоғистондан келаëтган ун килоси 900 сўмгача тушмади. Лекин Қозоғистондан олиб келинаëтган ун ҳақиқатан арзон бўлган. Бу тенденция ҳам бор. Бу тенденция ҳар йил бор, деди тошкентлик иқтисодчи Миркомил Тошкандий.

Маълумотларга қараганда, 2012 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳам 25,6 фоизга қисқарган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:29 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG