Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:05

Хитой Терешковаси фазога учди


16 июн куни Хитой тарихида биринчи марта космосга аёл фазогир (тайконавт) жўнатилди. Бундан 49 йил аввал, 16 июн куни жаҳондаги биринчи фазогир аёл Валентина Терешкова Ер орбитасини айланган эди.

Хитой Терешковаси деб аталаётган Лю Цзянг ҳарбий ҳаво кучлари майори. У икки эркак ҳамкасби билан “Шэнчоу-9” кемасида фазога чиқди.

Улар “Тянгун-1” фазо лабараториясида 10 кун давомида ишлаши режаланган.

Фазо лабарторияси билан фазо кемасининг туташтирилиши муваффақиятли якунланса, Хитой учун космосни ўзлаштиришда янги истиқболлар очилиши кутилмоқда.

Хитой фазога 2013 йилда замонавий техник воситалар билан жиҳозланган “Тянгун-2”, икки йилдан сўнг эса “Тянгун-3” лабараториясини учирмоқчи. Хитой ойга ҳам космик кема учиришни режалаган.

Агар 16 июн кунга мўлжалланган ракета учуруви муваффақиятли якунланса, Хитой СССР ва АҚШдан кейин мустақил тарзда аёл фазогирни космосга учирган учинчи давлат бўлиб қолади.

Хитой шимолидаги Хебей минтақасида туғилган Лю Цзянг 34 ёшда. У уч йилдан бери тайконавтликка тайёрланади. Оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, Лю бошқараётган учоқ 2010 йилда ҳавода ишдан чиққан. Аммо Лю ўта ҳотиржамлик ва маҳорат билан ишдан чиққан учоқни ерга қўндиришга муваффақ бўлган.

Тасодифми ёки хитойлар тарихий санага махсус режалаштирганми, ҳар ҳолда Лю Цзянг космосга учдиган 16 июн куни фазога аёл космонавт чиққанлигининг 49 йиллиги нишонланади.

1963 йилнинг 16 июнида СССРнинг “Восток-6” кемаси ер орбитасини 48 марта айланиб қайтган. Кема бортидаги лейтенант Валентина Терешкова эса тирик афсонага айланган.

Авиация генерали Валентина Терешкова ҳозир 75 ёшда. У Москвада қарилик гаштини сурмоқда.
XS
SM
MD
LG