Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:14

Ўзбек махфий хизматларига айб қўйилди


Аввалига Ҳамид Карзайни қўллаб-қувватлаган генерал Абдурашид Дўстум (чапда) бугунга келиб ҳукуматнинг асосий мухолифига айланган.
Аввалига Ҳамид Карзайни қўллаб-қувватлаган генерал Абдурашид Дўстум (чапда) бугунга келиб ҳукуматнинг асосий мухолифига айланган.

Афғонистондаги инглиз тилида хабар тарқатадиган Khaama Press Интернет нашри мамлакат хавфсизлик хизмати расмийларига таянган ҳолда¸ Ўзбекистонни Амударë ҳафзасидаги нефтни ўзлаштиришга халал бераëтганликда айблади.

Исми очиқланмаган Афғонистон хавфсизлик расмийларининг 25 июн куни маҳаллий матбуотга билдиришича¸ Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати мамлакат иқтисоди учун устивор қилиб белгилаган Амударë ҳафзасидаги нефт конларини ўзлаштириш лойиҳасини барбод қилишга уринмоқда.

Бу айблов эълон қилинишидан бир кун олдин - 24 июн куни Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятида мазкур ҳафзадан нефт ўзлаштириш лойиҳасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда юқори даражали Кобул расмийлари иштирок этди.

Хитой Миллий нефт корпорацияси (National Petroleum Corporation) ўтган йил декабр ойида Сарипулдаги конларни ўзлаштириш бўйича ўтказилган халқаро тендерда ғолиб деб топилди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг жиянларига қарашли Ватан ширкати билан биргаликда Хитой давлат корпорацияси қиммати 3 миллиард долларлик лойиҳани биргаликда амалга оширишга оид келишув имзолади.

Бундан икки ҳафта олдин Афғонистон шимолида катта таъсирга эга ўзбек генерали Абдурашид Дўстум мазкур лойиҳа ижроси бошланишига тўсқинлик қилаëтганликда айбланди.

Президент Карзайга ҳисоб берувчи Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакат прокуратурасига¸ афғонлар тараққиëти учун ўта муҳим деб кўрилаëтган бу улкан лойиҳага тўсқинлик қилаëтган Дўстумга нисбатан ватанга хиëнат айби билан жиноий иш очишни сўраб мурожаат қилди.

Аммо Абдурашид Дўстум раҳбари бўлган Афғонистон миллий жабҳаси бундай айбловни Карзай ҳукуматининг ўз мухолифига нисбатан тазйиқи дея баҳолашда давом этмоқда:

- Улар айблайдики¸ гўë Афғонистонни шимолидаги конларни ўзлаштирмоқчи эмишу у конларни ишлатмоқчи бўлиб келган инженерлар гуруҳига рухсат бермаган эмиш. Бу мутлақо ëлғон. Бор ҳақиқиқат шуки¸ Амударë нефт ҳавзаси тендерга қўйилганида¸ бир компания ютган. Ютган кишилар келганда шу жойнинг сиëсий раҳбари сифатида генерал Дўстим маслаҳат берганлар – Афғонистоннинг баъзи бир бошқа жойларида бўлгандек ишчиларни маҳаллий халқдан¸ шу жойнинг ўзидан олинг¸ деб. “Халқ ўзи эзилган¸ охирги сел халқни жуда эзди¸ ишсизлик бор¸ шунинг учун конга ташқаридан одам олиб келманг”¸ деганлар. Энди шуни баҳона қилиб¸ муттаҳамчилик қилишаяпти¸ деган эди 11 июн куни Озодлик билан суҳбатда Абдурашид Дўстум номидан гапирган Миллий жабҳа сўзчиси Файзуллоҳ Закий.

Орадан икки ҳафта ўтиб¸ генерал Дўстумга қарши расман жиноий иш очилганига оид бирор расмий хабар чиқмади¸ аммо 25 июн куни аноним афғон расмийлари матбуот орқали Дўстумга қарши янги айблов илгари сурдилар.

Бу гал ўзбеклар сиëсий етакчиси Ўзбекистон махсус хизматлари топшириғи асосида Хитой ва жиян карзайлар бошламоқчи бўлаëтган 3 миллиард долларлик нефт ўзлаштириш лойиҳасига тўғаноқ бўлаëтганликда айбланмоқда.

Афғон матбуоти номи ва лавозимини очиқламаëтган бу хавфсизлик расмийлари¸ ўз ихтиëрларида Ўзбекистон махсус хизматларининг Амударë ҳафзасидаги нефт лойиҳасига аралашаëтганини тасдиқловчи ишончли ҳужжат-далиллар борлигини иддао қилган.

Khaama Press Интернет нашри шунингдек¸ Афғонистон Кон вазирлиги ҳам минтақадаги айрим давлатларнинг Афғонистондаги йирик табиий заҳираларни ўзлаштириш жараëнига салбий аралашувидан ташвиш билдирган.

Хусусан¸ вазирлик матбуот котиби Жавид Умар¸ минтақа разведка хизматлари Афғонистондаги нефт ва газ ўзлаштириш лойиҳалари бошланмаслиги учун махсус тўсиқлар қўяëтганини айтган.

Айни пайтда¸ ўз исми сир тутилишини сўраган Афғонистон хавфсизлик расмийлари¸ Ўзбекистон ҳукуматининг Абдурашид Дўстум ва унинг гуруҳига Сарипул конларини ўзлаштиришни пайсалга солиш учун пул бераëтганини иддао қилган.

Бу айбловларга муносабат билдирган Афғонистон парламентидаги сарипуллик депутат Саид Анвар¸ Карзай ҳукуматининг мамлакатдаги асосий мухолифат етакчиси генерал Дўстумга қарши давом этаëтган сиëсий бўҳтон кампаниясининг давоми дея баҳолади.

- Булар ҳаммаси ëлғон гаплар. Буларнинг (туҳмат қилаëтган Кобул расмийлари назарда тутилмоқда – таҳр.) асосий роҳатсизликлари генерал Дўстум ва Миллий жабҳанинг фаолияти билан боғлиқ. Шунинг учун булар генерал Дўстумга қарши қўлларида нима усул бўлса¸ бу матбуот орқали ëлғон тарқатишми¸ ҳар турли пропаганда¸ уларни аямай тўхтабдилар¸ дейди Афғонистон парламенти депутати Саид Анвар.

Минтақадаги айрим давлатлар¸ Афғонистонга беқарорлик экспорт қилиб турган бир пайтда¸ Ўзбекистон биз учун катта ишлар қилаëтган яхши қўшни ва бу каби айблов¸ нафақат Дўстум¸ балки қўшнимизга нисбатан ҳам туҳматдир¸ деб қўшимча қилади Саид Анвар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:30 0:00
Бевосита линк

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG