Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:23

Ўзбекистон фуқароси қотилликда айбланмоқда


Бошқирдистондаги маҳаллий касалхоналардан бирида ишловчи фелдшер аëлни ўлдирганликда айбланиб Россияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўлими тарқатган маълумотда айтилишича, 2012 йилнинг 22 июнида маҳаллий касалхоналардан бирида ишловчи фелдшер бедарак кетган. Бу воқеа юзасидан жиноят иши очилган.

Тергов қўмитаси тезкор-қидирув ишлари натижасида фелдшернинг ўлдирилганини аниқлаган ва жиноятни содир этганликда гумонлаб ўзбекистонлик Разиф Муҳаммаджоновни қўлга олган. Текширув натижасида Разиф Муҳаммаджоновнинг Россия ҳудудида ноқонуний яшаётгани маълум бўлган.

Тергов версиясига кўра, 19 июн куни Разиф Муҳаммаджонов Салават туманидаги Мешегарово қишлоғида ёлғиз кетаётган фелдшер аёлнинг сумкасини ўғирламоқчи бўлган. Аёл қаршилик кўрсатиб, одамларни ёрдамга чақира бошлаган. Шундан сўнг Муҳаммаджонов фелдшерни куч ишлатиб ўрмонга олиб кирган ва бўғиб ўлдирган.

Россия ҳуқуқ-тартибот тузилмалари меҳнат муҳожирлари томонидан содир этилаётган жиноятлар сони кундан кунга ўсиб бораётганини билдирмоқда.

Москва полицияси иддаоларига кўра, 2010 йилда Россияда хориж фуқаролари 12 мингдан зиёд жиноят, жумладан 62 қотиллик ва 130 март жинсий тажовузга қўл урган.

Москва полицияси раҳбарияти Россия пойтахтида криминоген вазиятга шимолий-кавказлик, марказий-осиёлик, айниқса Тожикистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирлар жиддий ҳисса қўшаётгани ҳақида жар солади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси директори Александр Брод эса Озодлик радиосига Федерал миграция хизмати тарқатган маълумотга асосланган ҳолда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари бераётган маълумотлар ҳақиқатдан узоқроқ деб ҳисоблашини билдирган эди.

Александр Брод эга бўлган маълумотларга кўра, Россияда содир этилаётган жиноятларнинг 0,1 фоизигина меҳнат муҳожирлари ҳиссасига тўғри келади.

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG