Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:37

Тангриев наша чеккани учун Лондон олимпиадасида қатнашмайди


Абдулла Тангриев дзюдо бўйича ўтган йилги Жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолиби ҳамдир.
Абдулла Тангриев дзюдо бўйича ўтган йилги Жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолиби ҳамдир.

Ўзбекистонлик машхур дзюдочи Абдулла Тангриев қонида наша излари топилгани учун Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнаша олмайди.

Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси расмийлари Озодлик билан суҳбатда Тангриев қонида канабис излари анқилангани сабаб Ўттизинчи Олимпиада ўйинларида иштирок этмаслигини тасдиқлашди.

Лекин, бундан ортиқ маълумот бераолмасликларини айтишди Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари. Хабарларга кўра, ўзбекистонлик дзюдочи икки йилга халқаро мусобоқалардан четлатилган.

Спортчининг ўзи мухлисларининг умидини оқламагани учун узр сўраган.

Тангриев 2008 йилги Пекин Ёзги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндоридир.

У Лондон Ёзги Олимпиада ўйинлари медалларидан бирига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётганди.

Абдулла Тангриев дзюдо бўйича ўз вазни тоифасида ўтган йилги Жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолиби ҳам бўлган.

Спортдаги фаолияти давомида дзюдочи уч карра бронза медалини ҳам қўлга киритган.

Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси айни пайтда Тангриевсиз ҳам Лондон олимпиада ўйинлари медалларига умид қилмоқда.

Федерация расмийларига кўра, дзюдо бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Лондонда деярли барча вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Терма жамоа таркибида дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпионлари Ришод Собиров ва Рамзиддин Саидовлар бор.

Мирзоҳид Фармонов, Наврўз Жўрақобилов, Яхё Имомов ва Дилшод Чориевлар Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон жамоаси таркибида илк бор олимпиадада қатнашади.

Ўзбекистонлик дзюдочилар 26 июл куни Лондонга етиб келишлари айтилмоқда.

Дзюдо спортидан ташқари ўзбекистонлик спортчилар Лондон Олимпиадасида эркин ва юнон-рим кураши, бокс, батутдан сакраш, бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича совринли ўринларга умид қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG