Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:24

Суиқасда айбланаётганлар прокурор саволларидан йиғлади


Швециянинг Остершунд шаҳрида Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишда кўмаклашганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаролари устидан суд маҳкамаси сешанба куни ҳам давом этди.

Швецияда истиқомат қилаëтган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Обутов айбланувчилар кўрсатмалари ҳақида суд залида кўрганларини Озодлик тинловчиларига гапириб бермоқда.

Обутовга кўра, сешанба тушгача суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган Юрий Жуковский билан учрашган судланувчи Нодира Аминованинг дугоналари телекўприк тарзида кўрсатма беришган. Лекин улар суд иштирокчиларига юзларини кўрсатишга рози бўлмаган ва залдагилар бу пайт ташқарига чиқиб туришга мажбур бўлган.

Обутовга кўра, маҳкамада кўрсатма берган Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатов прокурорнинг саволлар ëмғирига дош беролмасдан йиғлаб юборишган.

Муҳаммадсолҳ Обутов Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Пўлатов хотини (Нодира Аминова) берган кўрсатмаларнинг айримларини тасдиқлагани, баъзи кўрсатмалари эса бир-бирига зид бўлганини айтади.

Муҳаммадсолиҳ Обутов билан суҳбатни қуйида тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:11 0:00
Бевосита линк


Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова устидан суд 12 июл куни Остершунд шаҳар судида бошланди.

Абутовга кўра, Нодира Аминова суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсни (Озодлик аввалроқ унинг 1978 йилда туғилган Юрий Жукуовский ҳақида хабар берган эди) таниши, у Швециядалиги пайтида уйларида яшагани, унга меҳмонхона топиш, ижарага машина олишда кўмаклашгани ва унга таржимонлик қилганини тан олган.

Шунингдек, прокурор саволларига жавоб берган Нодира Аминова суиқасддан олдин Обидхон қори Назаров ва унинг оила аъзолари тўғрисида маълумотлар тўплагани ва бу маълумотларни кейинчалик компьютеридан ўчириб ташлаганига ҳам иқрор бўлган. Лекин у укаси (Озодлик аввалроқ унинг исми Умид экани ва Москвада яшаши ҳақида хабар берган эди) илтимосига кўра тўпланган маълумотларни суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган шахсга бермагани, укаси ҳам бу маълумотларга қизиқиш билдирмаганини ҳам қўшимча қилган.

Нодира Аминова ҳам, укасининг илтимосига кўра, эри билан Стромшунд шаҳрига борганлари Лекин у ерга Назаровнинг орқасидан кузатгани эмас, бошқа одамни қидириб борганларини таъкидлаган.

Прокурор Нодира Амионованинг, суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган шахс билан телефон ва СМС орқали қилган мулоқотлари рўйхатини судга тақдим қилган. Östersunds-Posten мухбирига кўра, бу рўйхат анча узун бўлган.

Прокурор Нодира Амионованинг Ўзбекистондалиги пайтида қаерда ишлагани ва маоши қанча бўлганини сўради. Нодира Амионова бир неча жойда ишлагани ойига 300 доллардан кўпроқ пул топганини гапириб берди.

Прокурор “айтайлик, сиз максимум 500 доллар атрофида топган экансиз... 2010 йилда ярим йил ичида 25 минг доллар пулни қандай топдингиз”, деб сўради.

Нодира Амионова бу пулни йирик ширкатда ишлайдиган бир танишидан олганини айтди. Унга кўра, бу пулни Швецияда яшаш мақомига эга бўлиш учун расмийларга етарли пули бўлганини кўрсатиш учун қарзга олган ва кейинчалик қайтарган.


Суд залидан хабарларни кун давомида Озодлик сайтида кузатинг.

54 ёшли Обидхон қори Назаров 22 феврал куни Стромшунд қишлоғидаги уйи олдида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада кома ҳолатида қолмоқда.

Обидхон қори Назаров Ўзбекистон махсус хизматлари таъқиби остида 1998 йилнинг баҳорида ўз уйини тарк этган.

2000 йилда қўшни Қозоғистонга ўтиб, у ерда 2006 йил баҳорига қадар яширин ҳаёт кечирган.

2006 йилнинг мартида БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги томонидан қочқин, деб тан олинган Обидхон қори Назаров Швециядан сиёсий бошпана олган.
XS
SM
MD
LG