Биргина Facebook ижтимоий тармоғида ҳар минутда бир миллиондан ортиқ Интернет саҳифасига оид линклар қўйилади.
Ҳар соатда Facebook орқали 4,5 миллион одам турли тадбирларга таклифномалар олади.
Facebook тармоғининг 900 миллиондан ортиқ иштирокчисининг ярми ўз саҳифасига ҳеч бўлмаганда бир кунда бир марта киради. Ҳар дақиқада Facebook тармоғи воситасида юз минг одам дўстлашади.
Ўзбекистонликларнинг 130 мингги Facebook тармоғига аъзодир. Одноклассникида эса 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик "ўтиради".
Бироқ, ўзбекистонликларнинг, айниқса, ёшларнинг ижтимоий тармоқларга қизиқиши ҳукуматни жуда жиддий хавотирга солаётган кўринади.
Ўзбекистон давлат телевидениеси бу қўрқувни ифодаловчи кўрсатувлару мақолаларни эълон қилмоқда.
Ёшлар телеканали “Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқлар сўнгги йиллар мобайнида содир бўлган барча рангли инқилобларда ташқи кучлар учун қуролга айлангани сир эмас” дея ҳукумат хавотирларини баён қилди.
18 июл куни ижтимоий тармоқлар зарари борасида Тошкентда катта давра суҳбати хам ўтказилди. Унда, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига "зарари" ҳақида очиқчасига гапирилди.
Шахсан Сизнинг ҳаётингизда ижтимоий тармоқлар қандай рол ўйнамоқда?
Сиз бирор бир ижтимоий тармоққа аъзо бўлдингизми, ёки бўлиш ниятингиз борми?
Ижтимоий тармоқларнинг қандай фойдали ва зарарли томонлари бор?
Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий тармоқларни назорат қила олиши, ёки бутунлай ёпиб қўйиши мумкинми?
Сизнинг ҳукумат назоратидаги Мuloqot.uz, Sinfdosh.uz каби маҳаллий ижтимоий тармоқларга муносабатингиз қандай?
Ozodlik Online дастурининг кейинги душанба, 23 июл куни, Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга кетадиган сонида “Ҳаётингизда ижтимоий тармоқларнинг ўрни қандай?” деган савол атрофида бўлади.
“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.
“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!