Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

"Мелисага хотин устига хотин олиш мумкинми?"


“Мустаҳкам оила йили”да мелиса эрим мени қўйворди

“Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинган 2012 йилда мелиса эрим устимга хотин олиб, мени ноқонуний ажраттириб юборди, дейди Фарғонанинг Тошлоқ туманидан қўнғироқ қилган 28 яшар Нигора Юсупова.

- Мен 2007 йилда хўжайиним билан яхши кўришиб турмуш қурганман. Хўжайиним милиция бўлиб ишлайди. Биз яхши яшаб юрдик. Орада ўғил фарзанд кўрдим. Кейин буваларининг қизғаниши сабабли арзимаган сабаблар билан мени ҳайдашди. Мен анча ҳаракат қилдим. Роса югурдим орқаларидан. Хўжайиним ажримга берди орада. Мен “Ажрим қилмайман. Яшайман. Боламни етим қилмайман” дедим. Улар унашмади. Эрим устимга хотин олди яна никоҳ қилиб, ЗАГС қилиб. Кейин ишхонасига ариза қилиб бордим мен. “Орган соҳасини билган одам хотин олиши мумкинми устимга? Мен билан никоҳи туриб яна никоҳ қилиши мумкинми?” десам, мени судга чақирмасдан судя билан келишилган ҳолда эрим ЗАГСни бекор қилдириб қарор чиқартирган экан.

Озодлик: Эрингиз сиз билан яшашни истамаса, у билан ҳаëтни қандай тасаввур қиласиз?

- Эрим мен билан яшамаса, майли мен унга қаршилик қилмайман. Эрим ҳамма ëқни ноқонуний қилаяптида. ЗАГСи бўлатуриб яна устига ЗАГС қилиб хотин олиш орган ходимларига бўлаверар экан. Ҳамма ишлари ноқонуний. Судга чақирмасдан ажрим ҳам қилибди мана. Борсам, ўзлари ариза ëзишиб, менга “қўл қўйиб берсангиз бўлди” дейишиб, қўл қўйиб бердим, ўзлари ëзган аризани бошқатдан тиклашаяпти. Оддий суд шунчалик бўлиб кетган бўлса, мен қойил қолаяпман.

Озодлик: Ҳозир ким билан яшаяпсиз?

- Ҳозир ота-онамникида тураман.

Озодлик: Болаларингиз ҳам ўзингиз билан.

- Ҳа. Президентимиз “Мустаҳкам оила йили” деб айтиб чиқарди мана. Умуман ҳеч ким бу гапларга бўйсунмаяпти, дейди тошлоқлик 28 яшар Нигора Юсупова.

МТС билан “Золтой номер”им ҳам кетди

МТСдаги “Олтин рақам”ларни қиммат нархга сотиб олган абонентлар энди нима қилишини билмай ҳайрон. Андижонлик Шерзод тўртта еттилик рақамни 200 долларга сотиб олган.

- Андижонданман. МТС банкрот бўлди деб эшитдим. Золотой номер олган эдимда. Нима бўлди шу? Куйиб кетдими? 170 долларга олган эдимда у номерни.

Озодлик: Қанақа номер эди у?

- Золотой номер эдида.

Озодлик: Золотой номер нима у?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00
Бевосита линк

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG