Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:22

Россиядаги "бизникилар"


Ўзбекларни Россияда қидиришнинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ. Ҳар қадамда ўзбек тилини эшитиш мумкин. Бизникилар бу ерда бошқа миллатлардан кўпроқ.

Совет даврида катта шаҳарга пул ишлаш илинжида келганларни автоматик тарзда "лимитчик" деб аташган. Ҳозир эса “гастр” деб аташади. Айниқса бизникилар, тожиклар ва қирғизларни.

Москвага анча олдин келиб у ëки бу даражада адаптация бўлиб кетганлар велосипед ëки бошқа турдаги транспорт воситаларида юришади.

Уларнинг пул жўнатмоқчи бўлганларига гувоҳ бўлдим. Касса ëпилишидан 10 дақиқа олдин уларга касса ëпилаëтганини айтишди. Кассага келган рус йигити ўзининг ҳаққини “талаб” қила бошлади, бизникилар эса индамасдан секин орқага қайтишди.

Нижний Новгородда қизиқ бир ҳолатга дуч келдим. Рус иш берувчилари ва икки ўзбек гаплашаяпти. Русларнинг жаҳли чиқиб омбурни сўраяпти. Ўзбеклар ҳеч нарсани тушунмай¸ мендан таржима қилиб ëрдам беришимни сўрашди. Ўшанда Жумшид ва Равшан бекорга ўйлаб топилмаганини тушундим.

Бир томондан болаларга раҳмим келди, бошқа томондан жаҳлим чиқди. Наҳотки рус тилини ҳеч бўлмаса кундалик эҳтиëж даражасида ўрганиш шунчалик қийин бўлса?

Бу болаларнинг ота-онаси рус тилини билса керак. Бунинг устига рус тилидан ўқитувчилар бор.

Ахир тил билган одамга муносабат бошқача бўлишини ҳамма биладику.

XS
SM
MD
LG