“Пенсияни қўлга олмасдан нархлар осмонга ўрлаяпти”
дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган пенсионер онахон Муяссар опа.- Ҳозир супермаркетдан келдим. Гўштлар 26 минг сўмдан. Ҳамма ёқ ошиб ëтибди. Сал бундайроғи 19-20 минг. Ҳамма ёқ осмонда. Пенсиямиз ошадими ё йўқми - билмаймиз. 15 фоиз дегани билан 15 фоиз тўлиқ бўладими ëки йўқми - билмаймиз. Олганимизда биламиз энди. Тухумга кирдим-да бозорга. Аския бозорига кирдим яқинда. Чумолидай кичкинагина тухумни 190 сўмдан сотаяпти. Картошка бозорда 800-1000 сўм. "Хизмат беминнат"да 890 сўм. Кеча супермаркетда сабзини кўраман десам, сариқ сабзи 1200 сўм. 250 сўмдан кўкат оласанлар. Кичкинагина қилиб қўйиб қўйган. Қаерда яшаяпмиз? Кўк тўлиб ëтибдию ўзимизда. Олиб сотарлар ҳамма.
Озодлик: Пенсия етмайдида-а?
- Нима бўлади бу пенсия? Нима бўлади? Пенсия 500-600-700 [минг сўм] бўлса ҳам етмайди-да бу ëқдан ошиб ëтса. 1 августдан деб айтганида, ҳамма ëқ эртасига 100 фоиз ошди, - дейди тошкентлик пенсионер Муяссар опа.
Ҳовузимни тиклаб беришсин
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан қўнғироқ қилган фермер Жамолиддин Ниязов баҳорги ёғинлар оқибатида 17 гектардаги уч йиллик балиқ ҳовузларини сел ювиб кетганлиги, бунга жавобгар бўлган Зарафшон сув ҳавзалари бошқармаси зарарни қопламаганлиги ва бунинг устига шу пайтгача сув оқаётган канални тўсмаганлигидан шикоят қилди.
- Мен Самарқандданман. Пайариқ туманида Аризона фермер хўжалигим, Порлоқ йўл ММТП деган жойда 102 гектар ерим бор. 17 гектар ҳовуз қилган эдим. 19 феврал куни Ғаллаоролдан сел келган вақтда, ҳамма гап шундаки, Қорасув деган сув омбори бор, менга у таъсир қилгани йўқ, ака. Ҳовузларимни уриб кетгани, юқоридан Оболим деган битта канал бор, ана шу канални сел урган. Агар канал вақтида тозаланган бўлса эди, ичидаги катта-катта дарахтларни олиб ташлаган бўлса эди Зарафшон сув ҳавзаси бошқармаси, сел уриб кетмас эди. 2-3 километр сув келиб, ҳовузларни ювиб кетди. Менинг даъвойим йўқ ҳовузларни ювиб кетганига. Табиий офат. Ҳозирги кунгача шу канални ëпмаганки, агар вақтида ëпганида, бизлар март, апрел ойида яна балиқ ташлаб, яна ишлашимиз мумкин эди. Буни қарангки, бугунгача ҳали канални ëпмаган, сув оқаяпти, тўртта ҳовуз кўмилиб кетди, шунча сарф-харажат, ҳаммамиз ишсиз қолганмиз. Майли, бўлган нарса бўлди. Менинг талабим шуки, Зарафшон ирригация тизимлари ва ҳавза бошқармаси менинг ҳовузимни тиклаб берсин ва зарар келтирганини қопласин, деб судга мурожаат қилдим. Ëзилган ҳамма актлар бор, дейди фермер.
Жамолиддин Ниязовга кўра, вилоят прокуратураси ҳам, Самарқанд вилоят хўжалик суди ҳам унинг шикоятларини қабул қилмаяпти:
- Яна ҳаммасини бошқатдан бошлаш керак. Ҳеч бўлмаса ҳовузларни тозалаб берсинлар эди. Даже писанд қилмайди. Юқори ташкилотдан, ҳокимиятдан бирортаси айтса, югурадилар. На суд, на прокуратура менинг тарафимни олмади.
Озодлик: Қанча зарар кўрдингиз?
- ......
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
“Рамазон ойида ҳам чироқни ўчиришаяпти”
дейди Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан қўнғироқ қилган тингловчи:
- Икки қишлоқда икки кундан бери свет йўқ. Огоҳлантирилмай ўчирилган-да. Одамлар югуриб юрибди, лекин ҳокимиятдан электросетга буйруқ берилган навбатма навбат ўчириш тўғриси-да, дейди. Ëз пайти, рўза пайти. Рўзадорлар қийналаяпти. Оққўрғон қишлоғининг ярмида йўқ.
Озодлик: Фавқулодда ҳодиса юз бермаган-а?
- Йўқ, ҳеч нарса йўқ. Бу ерда одамлардан пул ундириш учун, халқнинг электросетдан қарзи бор экан. Мисол учун, 500 хўжалик бўлса, ҳаммаси қарздор бўлмайди-ку. 100 таси қарздордир. Ўша қарздор одамларникини ўчириш керак. Булар ҳамманикини ўчирганда, дейди пайариқлик тингловчи.
“Олти сотихгина ер беришсин”
дейди Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Насаф жамоа хўжалигининг Ниёзмуддин қишлоғидан қўнғироқ қилган ёлғиз она Муҳиба Раҳимова.
- 10 киши турамиз. Битта ўғлим, иккита боласи, хотини, ўзимникилар 6 та. Бир ҳамсоям бор. Дарвозамнинг 10 қадам олдида жой бор. “Шуни менга участка қилиб беринглар” дедим. Битта қайтиб келган қизим бор. Куним ўтмаганидан иккита ўғлимни Россияга жўнатиб юборганман. Биттаси уйланмаган, 25 га кирди. Уйлантира олмадим. Уй йўқ. Ҳамсоям уй қилган эди. Мен ҳам уй қилай десам, ҳеч ким менга шуни ҳал қилиб бера олмаяпти.
Озодлик: Ҳокимиятга чиқдингизми?
- Чиқдим. Менинг рўзғоримда эркак киши йўқ. Ўзи 10 қадамгина жой. 6 сотихдан қилиб берса, дарвозамнинг олди. “Сенинг дарвозангнинг тагигача меники. Ўша ерда дарвоза қиламан” деяпти. Лекин мен ҳали ҳеч нарса қилганим йўқ. Меники бўлса, менга берсин, уларники бўлса, унга берсин, дейди қашқадарëлик ёлғиз она Муҳиба Раҳимова.
********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!