Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:58

Медалчи олимпиадачилар медал билан тақдирланди


(Сурат gazeta.uz сайтидан олинди)
(Сурат gazeta.uz сайтидан олинди)

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармонига кўра, Лондон Олимпиадасида медалга сазовор бўлган тўрт спортчи яна медаллар билан тақдирланди.

Ўзбек олимпиадачилари 15 август куни Тошкент халқаро аэропортида карнай-сурнай, гулдасталар билан кутиб олинди.

Бир олтин ва уч бронза медал билан қайтган спортчиларнинг ўз медалларини кўз-кўз қилиб турган суратлари ўзбек матбуотининг деярли барча газета ва журналлари, интернет сайтлари саҳифаларини безади.

Спортчиларнинг Лондондан қайтиши арафасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчиларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

14 август куни имзоланган мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон жамоасида ягона олтин медални қўлга киритган курашчи Артур Таймазов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Бронза медал соҳиблари дзюдочи Ришод Собиров ва курашчи Сослан Тигиевларга “Ўзекистон ифтихори” фахрий унвони топширилди.

Яна бир бронза медали эгаси - боксчи Аббос Атоевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий номи берилди.

Президент фармонида мазкур спортчилар ўз ютуқлари билан Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшганлиги айтилади.

"Ўзбекистон ифтихори" унвони соҳиби Ришод Собиров Озодлик билан суҳбатда мукофотдан хурсандлигини айтиб, 2016 йили Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтадиган олимпиадада олтин медални қўлга киритишга ваъда берди.

Ришод Собиров билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:57 0:00
Бевосита линк


Шунингдек, Лондондан медал билан қайтган спортчилар президент қарорига кўра, пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Президент қарорига кўра, олтин медал соҳиби 150 минг АҚШ доллар миқдорида мукофот пули олади. Бронза медал соҳиблари эса 50 минг доллар олади.

53 кишидан иборат ўзбек олимпиадачилари 16 та спорт тури бўйича беллашиб, 1 та олтин ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, турнир жадвалининг 47-ўрнидан жой эгаллади.
XS
SM
MD
LG