Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:45

Фарғонада қора ниқоблилар рейд ўтказмоқда


Фарғона шаҳрида қора ниқобли махсус гуруҳ транспорт воситаларини тафтиш этмоқда. Рейдлар мустақиллик байрами муносабати билан кучайтирилган хавфсизлик чораларининг таркибий қисми сифатида кўрилмоқда.


Бу ҳақда Озодликка хабар қилган фарғоналик ҳайдовчиларга кўра¸ оддий аҳоли орасида кенг тарқалган ишончга кўра¸ рейдлар орқали вилоят ғазнасига пул тушумини кўпайтириш мақсад қилинган.

– Фарғона шаҳрида бир ҳафтадан бери кучайтирилган вақтинчалик постлар ишлаяпти. Биттаси шаҳар марказида, яна биттаси шаҳардан чиқишда.

Вақтинчалик постда “гаишник”дан ташқари қора маскали, қўлида автомат ушлаган аскарлар ҳам турибди. Адашмасам, гражданский кийимдагилар СНБ, дейди фарғоналик Иззатилла исмли ҳайдовчи.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг ўзини танитишни истамаган вакилига кўра, бу байрам арафасидаги хавфсизлик чораси сирасига киради.

Аммо маҳаллий ҳайдовчилар бу одатдаги хавфсизлик чорасига ўхшамаяпти, деган фикрда.

– “Матиз”, “Дамас”, “Неския”, кейин российский эски машиналарини умуман тўхтатишмаяпти. Асосан “Ласетти”, “Каптива”, иномаркаларни ушлашяпти. Манам “Ласетти”да келаётганимда тўхтатишди. Тўғриси, автоматдаги маскалиларни кўриб қўрқиб кетдим. Нарушение қилмагандим лекин. “Гаишник” укамиз келиб “Таниш-билишга телефон қиламан деб овора бўлманг, фойдаси йўқ. Ундан кўра тинчгина штраф тўланг” деди. Кейин 120 минг сўмдан ошиқ жарима ёзиб беришди, дейди фарғоналик Иззатилла.

Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи маъмуриятида ишловчи суҳбатдошимизга кўра, фавқулодда рейдлар бўшаб қолган вилоят ғазнасига қўшимча даромад туширишга қаратилган.

– Хабарингиз бўлса керак, ҳозир Фарғонада катта қурилиш кетяпти. Кўп жойлар бузиб ташланган. 2015 йилгача шаҳарни бутунлай бошқатдан қуриш керак.
Стройкага пул етишмай қоляпти. Эшитишимча, транспорт воситаларини рейд қилиб, жарималар ҳисобига қурилишга пул туширишга буйруқ берилган. Икки-учта танишим ҳам рейдга тушиб қолди. Жарима тўлади, кейин қўйворишди, – дейди Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи маъмуриятида ишловчи суҳбатдошимиз.

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони транспорт эгаларидан ундирилган жарималар ҳисобига кўтарилгани ҳақида овозалар оралаган эди. Озодлик суҳбатлашган ҳайдовчилардан бири ана шунга ишора қилди.

– Тошкентлик шофёрлар стадион қуриб битказди, бизам Фарғона қурилишига ҳисса қўшишимизга тўғри келяпти. Маскалилар тўхтаганидан кейин манаман деганизам чўнтак кавлаб қолади-да¸ дейди фарғоналик ҳайдовчи Комил ака.

2011 йил 15 ноябрда Ўзбекистон президентининг 2012–2015 йилларда Фарғона шаҳрининг ижтимоий ва транспорт-коммуникация инфраструктурасини қайта қуриш тўғрисидаги қарори эълон қилинган. Мазкур қарорда, Фарғона шаҳридаги қурилиш ишлари учун 1,3 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Қайта қуриш лойиҳаси бўйича шаҳар реконструкциясига халал берадиган аҳоли тураржойларини бузишга буйруқ берилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG