Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:49

Қирғизистонда "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филми тақиқланиши мумкин


Бир қатор мусулмон давлатларида АҚШда яшовчи шахслар томонидан олинган филмга норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Бир қатор мусулмон давлатларида АҚШда яшовчи шахслар томонидан олинган филмга норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Қирғизистон фуқаровий жамияти АҚШда суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини фитна сифатида баҳолаб, унинг мамлакат ичкарисида тарқатилишини тақиқлашни талаб қилмоқда.

“Ар Намис” партиясидан Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғлининиг айтишича, қирғиз жамиятида ҳам “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмидан норози бўлганлар жуда кўп. Улар Бишкекдаги АҚШ элчихонаси ёки Америка ҳарбий транзит маркази олдида норозлик намойиши ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда.

- Бу филм экстремистик деб тан олинишини талаб қилаяпмиз. Бу борада Бош прокуратурага мурожаат қилдик. Мурожаатга депутат қаторида мен ва бошқа бир қатор мусулмон ташкилотлари имзо чеккан. Бош прокуратура суд ҳукмини кутиб ўтирмай, барча провайдерларга мазкур филмни Қирғизистон ҳудудида тарқатишни тақиқлаш ҳақида кўрсатма бериши керак, -деди Турсунбой Бакир ўғли.

“Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” таҳлилий маркази вакили Данияр Мурадилов эса АҚШ фуқаролари томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини мусулмонларга нисбатан навбатдаги фитна сифатида баҳолайди. Унга кўра, филмда Муҳаммад алайҳиссаломнинг мазахланиши ҳар бир мусулмоннинг ғазабини келтирмай қолмайди.

-Бу филмни Данияда Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатуралар, АҚШда Қуръоннинг ёқилиши каби навбатдаги фитна сифатида қабул қиламиз. Бу фитнага барҳам бериш мақсадида филмни YouTube сайтидан олиб ташлаш керак, -деди Данияр Мурадилов.

АҚШда яшайдигнан одамлар томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам қоралади.

-Қирғизистон “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини кескин қоралайди.
Фундаментал сўз эркинлиги ҳуқуқи меъёридан ошиб у ёки бу дин вакиллари ҳиссиётларини ҳақорат қилинишига йўл қўйилмаслиги зарур деб ҳисоблаймиз. Айни пайтда Қирғиз республикаси халқаро ҳуқуқ доирасида ўзига хос мақомга эга бўлган дипломатларга нисбатан зўравонликлар қилинганига қарши,- деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Нуржигит Кадирбеков.

Қуръонга ўт қўйиш ташаббуси билан чиққан АҚШнинг Флорида шаҳридаги черков руҳонийси Тери Жоунс “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми продюсери, жанубий калифорниялик Накоула Басселей Накоула эса филм режиссёри сифатида тахмин қилиниб, айбланиб келинмоқда.

“Мусулмонлар бегуноҳлиги” филми интеренетга жойлаштирилганидан сўнг бир қатор мусулмон давлатларида аксил Америка намойишлари ўтказилди. Ливиядаги тартибсизликларда АҚШ элчиси ўлдирилди.

18 сентябрда эса мазкур филм учун ўч олиш мақсадида Афғонистонда содир этилган худкуш ҳужумида 12 киши ҳалок бўлди. Улардан бири Қирғизистон фуқароси экани айтилмоқда.

Қирғизистон муфтияти ўз расмий сайтида ”мазкур филм туфайли мусулмон давлатларида бу каби норозилик намойишлари ўтказишга эхтиёж йўқ эди”, деб ҳисоблашни маълум қилган.

“Мазкур филмнинг дунёга машхур бўлишига мусулмонларнинг ўзлари жуда катта ҳисса қўшди. Энди бу филмнинг кенг тарқалишидан фақат мусулмонлар азоб тортади. Бу филм ҳақида қанчалик кўп гапирилса, мусулмонларга шунчалик қийин бўлади. Фитна қўзиш мақсадида чиқарилган бу каби филмга энг яхши реакция - у ҳақида маълумот тарқатмаслик. Энди филм дунёга машхур бўлиб кетгандан кейин нима қилишимиз керак? Мазкур провокацияни уюштирганларга мусулмонларнинг худди шундай ҳаракатлари керак эмасмиди?”, дейилади Қирғизистон муфтияти сайтида.
XS
SM
MD
LG