Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 03:32

Ўзбек футболининг юбилейи қолдирилмайди


Ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналари "Бунёдкор" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбек футболининг 100 йиллик тантаналари "Бунёдкор" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) Озодликка "Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи" тантаналари режалаштирилганидек, 28 сентябр куни ўтказилишни маълум қилди.

Сешанба куни Twitter микроблогида Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей тантаналари бекор қилингани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Кун давомида ижтимоий тармоқдаги ўзбек футболи ишқибозлари бу мавзуни муҳокама қилди.

“100 йиллик" деган терминни унутинглар! Футболимиз энди 100 ёшда эмас” деб ёзди ҳафсаласи пир бўлган футбол мухлисларидан бири.

Fk.uz сайти “100 йиллик юбилей қолдирилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилиб, Ўзбекистон футбол федерациясидаги маъсуллардан бири билан суҳбатни эълон қилди.

Бироқ кейинчалик мазкур суҳбат сайтдан олиб ташланиб, юбилей тантаналари қолдирилгани ҳақида кичкина бир хабар жойланди.



Озодликка боғланган ЎФФга яқин манба айни пайтда Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи тантаналари билан боғлиқ барча тайёргарлик ишлари тўхтатилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳатто 100 йиллик юбилей муносабати билан ишлаб чиқилган ва Тошкент кўчаларига осилган плакатлар ҳам Ўзбекистон Футбол федерацияси ходимлари томонидан олиб ташланаётганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон футболи 100 йилга тўлиши муносабати билан юбилей тантаналарига қарийб бир ярим ойдан буён тайёргарлик кўрилаяпти.

Юбилей тантаналари 28 сентябр куни янги очилган “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди. Янги стадионнинг расмий очилиш мараосими ҳам тантаналарга қўшиб ўтказилиши кутилаётган эди.

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев Озодлик билан суҳбатда юбилей қолдирилганига оид хабарни инкор қилиб, иккала тадбир ҳам режалаштирилганидек, 28 сентябр куни ўтказлишини маълум қилди.

- Режага кўра 28-сентябр куни янги қурилган Бунëдкор стадионида ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей тантаналари нишонланиши керак ва шу билан бирга янги стадионнинг очилиш маросими ҳам, бир йўла футбол ишқибозларига топширилиш маросими ҳам ўтказилади. Икки байрам бир бўлади. Ҳозирги кунгача стадион ва юбилей атрофида бир неча миш-миш хабарлар пайдо бўлди. Бунгача Шакира, Давид Бекхам, Виктория Бекхам ва бошқа футбол атрофидаги ва у билан боғлиқ бўлган юлдузлар, Реал Мадрид, Барселона каби жамоаларнинг стадион очилишига келиши ва стадион очилиш маросими олдидан ўзаро баҳсда майдонга чиқиш ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Лекин расман айтиб ўтишим мумкин, барча хабарлар асоссиз. Биз ана шу табдирга тайëргарлик кўраяпмиз. Барча тадбир режа асосида бўлади. Чунки ҳозирги кунда Ўзбекнаво бирлашмаси ана шу тадбирнинг маданий қисмини бажариш бўйича айни кунларда репетиция кетаяпти ва унинг бошқа ташкилотчилари стадионга ўзига хос саҳна юзага келтиришаяпти. Умуман ана шу тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича барча ишлар амалга оширилаяпти. Юзага чиқаëтганлар миш-мишлар ўз номи билан миш-миш ва асоссиз эканлигини айтиб ўтиш керак,- деди ЎФФ матбуот котиби.

Шунингдек, Санжар Ризаев юбилей тантаналарига таклиф қилинган хорижлик меҳмонлар ва байрамда қайси эстрада юлдузлари қатнашиши ҳақида ҳам гапирди. Қуйида ЎФФ вакили билан суҳбатни тўлиқ тарзда тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG