Линклар

Испанияда сув тошқинидан етти одам нобуд бўлди


Испания жанубида кучли сув тошқинлари оқибатида камида етти одам ҳалок бўлди. Сувга чўкиб ўлганларнинг икки нафари ёш бола бўлгани айтилмоқда.

Табиий офат Испаниянинг Пуэрто-Лумбрерас, Алора, Мурсия ва Алмерия шаҳарлари аҳолисига кулфатлар ёғдирди.

Андалусия минтақасида 600дан ортиқ одам ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. У

зоқ давом этган ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари кўплаб уйларни вайрон қилди.

Мазкур минтақада ёғингарчиликлар якшанба куни ҳам давом этиши башорат қилинган.
XS
SM
MD
LG