Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:03

"Қўйлар ўлимига сабаб бўлган вакцина Қозоғистондан келган"


Ўзбекистон Давлат ветеринария хизмати мамлакатда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган қўйларнинг ялпи қирилгани ҳақида айрим хорижий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотни рад қилди ва вакцинанинг қўшни Қозоғистонда ишлаб чиқарилганини иддао этди.


Давлат ветеринария хизмати ходимига асосланиб 12news.uz Интернет нашрининг хабар қилишича, август ойи охири ва сентябр ойи бошида Давлат ветеринария хизмати ва бошқа ташкилотлар мутахассислари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида 198 мингта вакцина Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келингани аниқланган.

Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 45 минг бош қўй "Қўй чечагига қарши вакцина”¸ шунингдек “Умумроссия ветеринария ва микробиология илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқарилган” деб ёрлиқланган вакцина билан эмланганидан сўнг касалликка чалинган.

Ўзбекистон Давлат ветеринария хизматига кўра, амалга оширилган чоралар натижасида Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифатсиз вакцина оқибатлари буткул тугатилган, қўйлар ўлиши тўхтаган.

Самарқанд вилоятидаги чорвачилик соҳаси мутасаддиларидан бири Озодлик билан 4 октябр кунги суҳбатда вилоятга ноқонуний олиб келинган сифатсиз вакциналар йиғиб олингани ва қўйларнинг ўлиш ҳоллари аллақачон тўхтаганини айтди.

- Бизда (Самарқанд вилоятида) қўйлар касаллангани 11 сентябрда аниқланган. 763 бош қўй касалланиб ўлган, танаси 100 фоиз куйдириб йўқ қилинган. Ўша келган вакцина номаълум бўлганда. Оспага қарши деб укол қилган. Ноқонуний кириб келган. Чечакка қарши деб келган ўша вакцина. Уни бизда отарларга фақат хусусий олиб келишган.

Чўпонлар нақд пулга хусусий ветеринария дорихоналаридан олиб келган. Ҳаммаси нақд пулга ўзбошимчалик билан олиб келиб укол қилган. Бори шу. Ҳозир ўлиш тўхтади 100 фоиз. Вилоят ветеренария бошқармасидан ўша касаллик аниқланган пайтда қанақа тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилган. Ўшанга тўхтади. Ҳозирча, йўқ бошқа, деди Самарқанд вилоятидаги чорвачилик соҳаси мутасаддиларидан бири.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи Набижон Жўрабоевнинг Озодликка айтишича, бу вилоятда ҳам қўйларнинг хавфли вакцинадан ўлиши тўхтаган.

Касалликка чалинган қўй гўштини билмай истеъмол қилган одамлар саломатлигига ҳам зарар етмаган.

- Қўйлар ўлиши тўхтади. Касалланган қўйларнинг калла-почасини билмай еган экан бир хиллар. Уларга ҳам, гўштини еганларга ҳам ҳеч нарса бўлмади. Қўйлар ўлишига қарши укол қилинганидан кейин тўхтади. Бир оғайнимизники 300тадан 26та қолган экан. Уники ҳам ҳозир соғ. Бошқа томонларда ҳам ҳозирча ўлим тўхтаган. Лекин ҳали ҳам касаллик аниқ эмас. Мана ҳозир 15 кунга яқин бўлаяпти бирорта инсондан бир нарса чиқмади. Еганлардан ҳам, бошқалардан ҳам.

Кейин ўша тарқатилган вакциналарнинг жуда кўпини қайтариб келди районлардан. Бахмалдан, Зоминлардан қайтариб олиб келди ҳаммасини. Чет элдан битта фирма олиб келган¸ деяпти. Олиб бориб қамаган у одамни. Тошкентда қамоқда экан у киши. Нима, ким, қандай тарқатилган ҳеч ким билмайди. Бу ëғи Қирғизистонгача борган экан, деди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Набижон Жўрабоев.

Давлат Ветеринария идораси вакилига асосланиб 12news.uz нашрининг билдиришича, лаборатория текшируви натижалари контрабанда йўли билан олиб келингани айтилаётган вакцина таркибида Ауески касаллиги вируси бўлганини кўрсатган.

Ветеринария хизматига кўра, шу пайтгача Ўзбекистондаги чорва молларида чечак ва Ауески касаллиги учрамаган.

Ўз исмини айтмасликни сўраган Тошкентдаги ветеринария идораларидан бирининг мутахассиси Ауески вируси одам ҳаёти учун хавфли эмаслигини айтди.

- Ауески - қорамол, қўй ва эчкиларда учрайдиган юқумли касаллик ҳисобланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, ўлимга олиб боради. Даволанса, чорва тирик қолади. Ауески касаллиги одамларга шу касалликка чалинган ҳайвон гўштини истеъмол қилиш орқали ёки чорва молларидан тўғридан-тўғри юқмайди, деди ветеринария соҳаси мутахассиси.

Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келингани айтилган хавфли вакцинанинг қўшни Қирғизистонда ҳам сотилгани, хусусан, Ўзбекистонга чегарадош Жалолобод вилояти, Сузоқ туманида эмланган қўйларнинг ўлиш ҳоллари кузатилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG